Ғаллаороллик депутатлар тижорат банк раҳбарларининг ҳисоботини эшитдилар

15.12.2023, 10:45

Ғаллаороллик депутатлар тижорат банк раҳбарларининг ҳисоботини эшитдилар

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда “Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар” юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали бошқарувчиси Ғайрат Ғайбуллаевнингҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтганидек, сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳунармандчилик», «Чорвачилик», «Хизмат кўрсатиш соҳаси», «Боғдорчилик», ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йил давомида “Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали томонидан жисмоний шахсларга 1607 та ҳолатда жами 25 млрд сўмдан ортиқ кредитлар ажратилган.

Ушбу кредит маблағлари туманда ҳунармандчилик, тикувчилик, чорвачилик, боғдорчилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларни ривожлантириш бўйича фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун ажратиб берилган.

Бу эса аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мисол учун, 22 та  юридик шахсларга 3 022 624 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши натижасида  янги 50 та ишчи ўрни яратилган.

Шу билан бирга, орттирилган тажриба ҳамда халқаро амалиёт комплекс ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи кредит олиш имкониятидан иборат бўлган яхлит тизимни шакллантиришни тақозо этмоқда. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги асосий йўналишлари амалиётга жорий этилмоқда.

Йиғилиш давомида депутатлар ва ишчи гуруҳ аъзолари аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш, аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини жорий этиш, мазкур жараёнга халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган микрокредитлаш тизимини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид ижтимоий дастурларни иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уйғун ва мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш, тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган аҳолини ҳамда бошқа кичик бизнес вакиллари салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали улар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган тўлақонли тизимни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини, тавсия ва таклифларини айтиб ўтдилар. Келгусида бу борадаги вазифаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жамшид Мамарасулов,

O’zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+