Қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича мутасаддилар ҳисоботи эшитилмоқда

15.12.2023, 10:48

Қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича мутасаддилар ҳисоботи эшитилмоқда

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифалар доирасида вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Ш.Рашидов туманида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнининг бир қисми сифатида ушбу масала юзасидан туманда масъул ҳисобланган мутасаддилар - туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Акбар Умаров, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Дадажон Рашидов, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ғулом Хидировларнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Йиғилишда мутасаддилар томонидан таъкидланганидек, туманда истиқомат қилаётган 241 минг 509 нафар аҳоли эҳтиёжи учун 12.7 минг тонна картошка, 10 минг тонна пиёз, 8 минг тонна сабзи,  2.5 минг тонна гуруч, 21 минг тонна ун,  2.1 минг тонна ўсимлик ёғи талаб қилинади. Шу сабаб, йил давомида аҳоли эҳтиёжини таъминлаш учун тизимли равишда иш олиб борилди.

Натижада қўшимча 7.1 минг тонна картошка, 10 минг тонна пиёз, 1.9 минг тонна сабзи етиштирилди. Маҳсулотлар заҳирасини таъминлашда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишга ҳам эътибор қартилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, умумий майдони  2045,0 гектар аҳолига тегишли  томорқа ерларидан 10 977,4 тонна сабзавот, 6 736,5 тонна картошка, 6 120,1 тонна полиз, 1324,8 тонна дуккакли маҳсулотлари ёки умумий ҳисобда 66 511,4 тонна маҳсулот етиштирилган.

2022-2023 йиллар давомида 2.5 минг нафар деҳқон хўжаликлари учун ажратиб берилган 952 гектарга озиқ-овқат экинлари экиш ҳисобига 18.5 минг тонна махсулот (шундан 1.0 минг тонна пиёз, 1.0 минг тонна сабзи),  15 минг тонна полиз, 750 тонна картошка, 250 тонна мойли, 500 тонна дуккакли экинлар ҳосили етиштирилган.

 2019-2022 йиллар давомидар 2 минг 812 гектар ерлар ўзлаштирилди. Жорий йилда ҳам 686 гектар ерлар ўзлаштирилиб, озиқ-овқат экинларини экиш ҳисобига 8 минг тонна атрофида сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинлар етиштирилди. Шунингдек,  фермер хўжаликларининг дала четларидан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қартилмоқда.

Тумандаги 332 та фермер хўжаликларининг 1459 гектар дала четларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, чет давлатлардан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари кириб келаяпти.

Бироқ, муаммолар ҳам йўқ эмас. У ҳам бўлса, маҳсулотларни сақлаш имкониятлари жуда ҳам чекланганлиги, яъни туманда қуввати 5 минг тонна бўлган 5 та омборлар мавжуд бўлиб, ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида туманимизда қуввати 250 минг тонна бўлган логистика маркази, қолаверса вилоятдаги 48 та маҳалланинг ҳар бирида 1 тадан музлатгичли омборхоналар ташкил қилинмоқда.

«Бир ҳудуд — бир маҳсулот» тамойили асосида ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, ушбу масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини, ишлар сифатини оширишга оид тавсия ва таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+