“ЁШ ИННОВАЦИЯЧИ” кўрик-танлови

12.04.2018, 12:56

“ЁШ ИННОВАЦИЯЧИ”  кўрик-танлови

Диққат, танлов!

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ - ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида

“ЁШ ИННОВАЦИЯЧИ”

кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов ғолибларига партиянинг махсус йиллик стипендиялари таъсис этилади.

Маълумот учун телефонлар: 0 (371) 255-46-36; 0 (371) 255-48-17 

***

“Ёш инновациячи” кўрик-танловини

ўтказиш тўғрисида

 Н И З О М

 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ёш инновациячи” стипендиясини таъсис этади.

 

I. Умумий қоидалар

 

  1. “Ёш инновациячи” кўрик-танлови (кейинги ўринларда кўрик-танлов деб юритилади) совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига қаратилади.
  2. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилот-ларнинг масъул ходимларидан иборат таркибда барча босқичлар учун Ташкилий қўмита шакллантирилади.
  3. 3. Номзодлар кўрик-танловнинг барча босқичлари талабларини бажаришлари лозим.
  4. 4. Кўрик-танлов иштирокчилари қуйидаги асосий мезонлар бўйича аниқланади:

- ишлаб чиқариш ва сервис;

- туризм;

- қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари кўргазмаси.

  1. Кўрик-танловда республика ҳудудидаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қатнашишлари мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан республика бўйича ҳар бир йўналишдан 6 нафардан ғолиб деб топилган
(1 та I-ўрин, 2 та II-ўрин ҳамда 3 та III-ўрин) жами 18 нафар ўқувчига кейинги ўқув йилида стипендия берилади.

  1. Кўрик-танлов ғолибларига партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Касб-ҳунар таълими марказининг “Ёш инновациячи” Республика кўрик-танловининг ғолиби Гувоҳномаси (Диплом) берилади.

Ғолибларга:

Биринчи ўрин учун - 200 (икки юз) минг сўм миқдорида;

Иккинчи ўрин учун - 150 (бир юз эллик) минг сўм миқдорида;

Учинчи ўрин учун – 100 (юз) минг сўм миқдорида кейинги ўқув йили давомида ҳар ой стипендия берилади.

  1. Кўрик-танловда фаол иштирок этган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича ҳам мукофотланади:

“Энг ёш инновацион ғоя муаллифи” номинацияси;

“Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи” номинацияси;

“Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи” номинацияси;

“Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” номинацияси.

  1. Кўрик-танлов совриндори бўлган ўқувчилар танловда такроран иштирок этмайдилар.
  2. Кўрик-танлов совриндорлигига номзоди кўрсатилган ўқувчиларнинг фаолиятини ўрганиб чиқиш учун танловни ташкил этиш ва совриндорларни аниқлаш юзасидан Республика, вилоят, туман миқёсида ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилади. Ҳакамлар ҳайъати таркиби партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланади.

         

IIНомзодлар учун тайёрланадиган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотлар

 

  1. Кўрик-танлов босқичларида иштирок этувчи номзодлардан паспорт ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда рейтинг дафтарчаси нусхаси талаб этилади.
  2. Кўрик-танловда иштирок этувчи номзодлар ўзлари эришган ютуқларини акс эттирувчи қуйидаги қўшимча маълумотларни тақдим этишлари тавсия этилади:

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги;

замонавий ахборот-компьютер технологиялари, интернет хизматидан, миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш борасидаги билимлари;

замонавий компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматида дастурий маҳсулотлар (программалар) ва веб ишланмалар (веб сайт);

номзоднинг турли танлов, анжуман ва бошқа тадбирларда иштироки учун берилган диплом, сертификат каби ҳужжатларнинг нусхалари.

  1. Ҳакамлар Ҳайъатининг кўрик-танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичи якунлари тўғрисидаги кенгайтирилган йиғилиш баённомасига кўрик-танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичида қатнашган барча номзодлар фаолияти “Баҳолаш мезонлари” асосида умумлаштирилиб баҳоланган ягона “Баҳолаш қайдномаси” (Ҳакамлар Ҳайъатининг барча аъзолари томонидан имзоланган ҳолда) илова этилади.
  2. Республика кўрик-танловининг якуний босқичида қатнашиши учун тавсия этилган номзодлар тўғрисидаги барча ҳужжатлар (рейтинг дафтарчасининг нусхаси, номзодлар фаолиятига доир қўшимча маълумотлар, шунингдек, тегишли ҳудудий Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши баённомаси, номзодлар фаолиятини баҳолаш қайдномаси) тавсияномага мувофиқ тарзда расмийлаш-тирилиб, белгиланган муддатда Республика Ҳакамлар Ҳайъатига тақдим этиш, тегишли ҳудудий Ҳакамлар Ҳайъати масъул котиби зиммасига юклатилади.

 

III. Кўрик-танловни ташкил этиш

 

  1. Кўрик-танлов қуйидаги уч босқичда ва белгиланган муддатда ташкил этилади:

Биринчи босқич, жорий йилнинг апрель ойида республиканинг барча туман ва шаҳарлари миқёсида ўтказилади.

Кўрик-танловнинг ушбу босқичини ўтказиш бўйича туман (шаҳар) Ташкилий қўмитаси томонидан Ҳакамлар Ҳайъати таркиби шакллантирилади. Кўрик-танловни ташкилий жиҳатдан ўтказиш билан бевосита боғлиқ ишлар Ташкилий қўмита зиммасига юклатилади.

Кўрик-танлов совриндори номзодлигига кўрсатилаётган ўқувчи-ёшларнинг фаолиятини ўрганиш натижалари туман (шаҳар) Ҳакамлар ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилади. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар баённома шаклида расмийлаштирилади. Йиғилиш баёнининг қарор қисмида фаолияти ўрганилган ўқувчи-ёшлар орасидан барча йўналишлар бўйича энг юқори балл тўплашга эришган уч нафар иштирокчи тегишли туман (шаҳар)дан кўрик-танловнинг кейинги босқичида қатнашиш учун номзод сифатида кўрсатилади.

Туман (шаҳар) Ҳакамлар ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиш баёни қарори нусхаси, шунингдек, номзодлар фаолиятини баҳолаш қайдномаси (номзодларнинг ҳужжатлари ва улар ҳақидаги қўшимча материаллар) ҳудудий Ташкилий қўмитага топширилади.

Иккинчи босқич, май ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилади.

Бу босқич туман ва шаҳарлардан тавсия этилган номзодлар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу босқичнинг уч нафар ғолиби танловнинг якуний, Республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилади.

Ҳудудий Ташкилий қўмитанинг қарори билан танловнинг якуний, Республика босқичига номзодларни тавсия этиш қуйидаги тартибда ташкил этилади:

туман (шаҳар) Ҳакамлар ҳайъати туман ва шаҳарлардан кўрик-танлов совриндорлигига номзод сифатида кўрсатган ёшларнинг фаолияти, тақдим этилган ҳужжат ва қўшимча маълумотлар Ҳудудий Ташкилий қўмита томонидан чуқур ўрганадилар;

танлов совриндорлигига номзодларни тавсия этиш бўйича Ҳудудий Ташкилий қўмитанинг ўрганиш натижалари Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилади. Муҳокамалар якунида туман (шаҳар)лардан номзод сифатида кўрсатилган ўқувчи-ёшлар орасидан энг юқори балл тўплашга эришган уч нафар номзод жорий йил кўрик-танлови учун номзод сифатида кўрсатилади;

йиғилишда муҳокама этилган масалалар баённома шаклида расмийлаштирилади. Йиғилиш баёнининг қарор қисмида ҳудуддан кўрик-танловнинг якуний, Республика босқичига номзодлар тавсия этилади;

Ҳакамлар ҳайъати кенгайтирилган йиғилиш баёнининг тўлиқ ҳолидаги нусхаси, номзодлар фаолиятини “Баҳолаш мезонлари” қайдномаси ва улар ҳақидаги қўшимча маълумотлар жорий йилнинг 30 май санасига қадар Республика Ташкилий қўмитасига тақдим этилади.

Учинчи босқич, Ҳакамлар ҳайъати тегишли барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади, таҳлил қилади, номзодлар фаолияти билан танишиб чиқади.

Номзодларни саралаш, улар орасидан ғолиб ва совриндорларни аниқлаш июнь ойида бўлиб ўтади.

Республика Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан номзодларни саралаш ва совриндорларни аниқлаш қуйидаги тартибда ташкил этилади:

Республика Ҳакамлар ҳайъати аъзолари совриндорларни аниқлаш бўйича номзодларнинг ҳужжатлари ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар билан танишадилар;

кўрик-танлов ғолиблари ҳар бир ҳудуддан уч нафардан Республика кўрик-танловида Ҳакамлар ҳайъати томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади;

якуний, Республика кўрик-танлови шартларига кўра энг кўп балл тўплашга эришган номзодлар Ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ғолиби деб эълон қилинади.

  1. Барча босқичлар учун белгиланган муддатлардан кечикиб тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
  2. Республика Ҳакамлар ҳайъати таркиби 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

 

IV. Кўрик-танловни эълон қилиш, Республика босқичи

Ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш

        

  1. Кўрик-танлов Республика Ташкилий қўмита қарори билан эълон қилинади.
  2. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун кўрик-танловни ташкил этиш ва совриндорларни аниқлаш бўйича Республика Ташкилий қўмитанинг қарори билан Республика Ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади. Ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари ва манфаатдор ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши) вакиллари келишув асосида киритилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2768
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shuhrat2018-06-26 20:26:50

курик танлов касб хунар таълими маркази билан бирга ташкиллаштирилган булса голибларни устоз укитувчиларига хам касб хунар таълими маркази томонидан эътибор каратилса макмадга муофик шунки укувчи уз узидан инновациячи ихтирочи бумаган устозни мехнати катта


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+