Партиянинг ҳудудий кенгашлари фаолияти сарҳисоб қилиниб, янги йилдаги режалар белгилаб олинмоқда

09.01.2024, 18:01

Партиянинг ҳудудий кенгашлари фаолияти сарҳисоб қилиниб, янги йилдаги режалар белгилаб олинмоқда

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди ва жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев сўзга чиқиб, ўтган 2023 йил муҳим сиёсий жараёнларга бой йил бўлгани, бунда партиянинг барча йўналишларда фаоллик кўрсатганлигини алоҳида эътироф этди.

Хусусан, ўтган бир йил давомида партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши сафига 4 мингдан зиёд аъзолар қабул қилиниб, 31 та таянч тузилмалари янгидан очилди. Ҳозирги кунда Хоразм вилояти  бўйича 105 мингдан зиёд аъзолар 1158 та бошлағич ташкилотга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан аҳоли билан бевосита ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни жамоатчилик назорати тадбирлари орқали қатор масалаларни ҳал қилишда жонбозлик кўрсатди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига кўмаклашиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва шу орқали бандилигини таъминлаш борасида ҳам ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Ёшлар билан ишлаш йўналишида ҳам 20 дан ортиқ партиявий лойиҳалар амалга оширилиб, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга партия фаоллари кўмагида моддий ёрдам кўрсатиш борасида вилоят бўйича 492 тани турли тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да  партия ёшлар билан ишлаш борасида янада фаол бўлиш, ўтказиладиган тадбирда партия фаолиятини янада жонлантириш, илгари сураётган мақсадлари халқчиллигини ошириш, партия аъзоларининг сиёсий билимларини кенгайтириш, депутатларнинг маҳаллардаги сайёр қабулларини, халқ билан мулоқотларини янада кучайтириш борасида тинимсиз изланиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.  

Йиғилиш якунида  тадбирларни тизимли ташкил қилиш, партия аъзолар сафини янада кенгайтириш, партия лойиҳаларини юқори савияда ташкил этиш  борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+