O'zLiDePнинг Ёш сиёсатчилари Қуролли Кучлар Академияси фаолияти билан танишди

11.01.2024, 12:49

O'zLiDePнинг Ёш сиёсатчилари Қуролли Кучлар Академияси  фаолияти билан танишди

Хабарингиз бор, Президент раислигида жорий йилнинг 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилишида  ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёрлашга ҳамда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирларини юксак савияда тайёрлаш ва ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ёш сиёсатчилар Лигаси” аъзолари иштирокида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуролли Кучлар Академиясида “Ёшлар ва армия - бир тану бир жон!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Партиянинг фаол ёшлари Қуролли Кучлар Академияси фаолияти (музей, спорт зал, кутубхона, жангавор шайлик бўйича хизмат хоналари) билан яқиндан танишдилар. Шунингдек Академия бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник А.Эргашeв томонидан Қуролли Кучлар тизимида ёшлар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати, тизими, яратилган шарт-шароитлар хусусида маълумотлар берилди.

Партиянинг дастурий мақсадларида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилган бўлиб, Партия фаоллари, ёшлари бу жараёнларда биргаликда ҳаракатни кучайтиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+