Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!
12.01.2024, 15:20
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил қилинганига 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир! мавзусида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишда, Она ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришида миллий армиямизнинг тўтган ўрни катта эканлигини қайд этди.
Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлса, сарҳадларимиз дахлсизлиги таъминлансагина барча жабҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлади, буюк орзу-мақсадларимиз рўёбга чиқади. Шу маънода юртимиз посбонларининг масъулиятли хизматини ҳар қанча эътироф этсак, шарафласак арзийди.
Учрашув давомида мудофаа тизимида бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида талаба ёшлар билан фикр алмашиб, байрам муносабати билан ветеран ҳарбийларимизга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг