Хоразмлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди

15.01.2024, 16:38

Хоразмлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди

Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Кележак лидерлари O’zLiDePни танлайди” мавзусида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни ислоҳ этишга қаратилган кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилиб, раҳбар кадрларни аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, улар бошқараётган тизимни чинакам халқчил тузилмага айлантириш мақсадида кадрлар тайёрлашнинг замонавий механизмлари амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ёшлар масаласида қатор вазифалар белгилаб берилгани таъкидлаб ўтилди. 

– Партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг асосий мақсади ёш истиқболли кадрларни аниқлаш, малакасини ошириш, уларни ҳокимият органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда партия тизимига ишга жалб этиш, ёш мутахассисларнинг самарали фаолият юритишларига кўмаклашишга қаратилган, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлим мудири Шухрат Атажанов. – Қолаверса, ҳар жиҳатдан етук ва салоҳиятли ёшлар захирасини шакллантириш, уларни раҳбарлик вазифаларига тайёрлаш ва тавсия этиш кўзда тутилган. 

Давра суҳбати давомида талабаларнинг мавзу доирасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга депутатлар ва партиянинг вилоят Кенгаши масъуллари атрофлича жавоблар берди. Тадбир давомида 10 нафар фаол ва ташаббускор талабалар партия кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+