Қишлоқ хўжалиги ва тижорат банк раҳбарларининг ҳисоботи тингланди

17.01.2024, 15:22

Қишлоқ хўжалиги ва тижорат банк раҳбарларининг ҳисоботи тингланди

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг мажлисида Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ғуломжон Хаджаев ва туман "Мирзапай" ирригация тизими бошлиғи Шерзод Салимовнинг ҳисоботлари эшитилди.

Жомбой туманида 2023 йилда жами 940 гсктар (775 га боғ ва 165 га бошқа қишлоқ хўжалик экинлари) майдонда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва 300 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгилаб берилган бўлиб, амалда шу кунга қадар ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 19 млрд 195 млн.сўм молиялаштирилди, 746 гектар томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинадиган майдонларда иш бошланган бўлиб, шундан 746 гектарида қурилиш-монтаж ишлари якунланган.

Туманда шу кунга қадар 5441 гектар майдонда (жами суғориладиган майдонга нисбатан 23 фоиз) жумладан, томчилатиб суғориш 5341 га, ёмғирлатиб суғориш 100 га ва кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида 100 га майдонда суғориш ишлари йўлга қўйилган ва бу орқали 20-25 млн.метр куб сувни иқтисод қилиш имконияти яратилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорига асосан туманда 275 та фермер хўжаликларининг 348 км ички ариқ зовурларидан 220 км битонлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 30,1 км ариқлар 14,2 фоизга бетонлаштирилади.

Шунингдек, кейинги масала сифатида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва имтиёзли кредитларни ажратилишида шаффофликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси ўринбосари Элдор Юсупов ва туман АТ “Халқ банки” туман филиали бошқарувчиси ўринбосари Сохиба Мухаммадиеванинг ахборотлари эшитилди.

Тадбир якунида кун тартибидаги иккита масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масалалар депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Нодир Тўраев,

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+