Хоразмда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

19.01.2024, 16:09

Хоразмда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.

Унда Хоразм вилоят Чапқирғоқ Амударё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Вилоят бўйича 2023 йил ҳосили учун 132,5 минг гектар майдонда шўр ювиш ишларини олиб бориш, 33,2 минг гектар ерда ғалла ва 99,3 минг гектар ерда томорқа ҳамда бошқа экин майдонларини суғориш режалаштирилган бўлиб, жами 225,5 минг гектарда суғориш ишлари бажарилди.

Ўтган  йилда 71,6 км узунликдаги  ирригация объектлари ва улардаги 3 дона кўприкларни реконструкция қилиш белгиланиб, амалда 42,2 км  узунликдаги каналлар ва 2 дона кўприк реконструкция қилинди, шундан 14,5 км  каналлар бетонлаштирилди. Эксплуатация маблағлари ҳисобидан сув хўжалиги ташкилотлар ҳисобидаги 623,5 км узунликдаги каналларни тозалаш, улардаги 85 дона гидротехник иншоотлар ва 85 дона гидропостларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, амалда 623,5 км ёки 100 фоиз тозаланди, улардаги 85 дона гидротехник иншоот 100 фоиз ва 85 дона гидропостлар 100 фоизга таъмирланди. 

2021-2023 йилларда насос станцияларда сув ва электр энергияни “онлайн” мониторинг қилиш учун 286 дона қурилмалар ўрнатиш белгиганган бўлиб, амалда 286 дона ўрнатилган.

Ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида “Ақлли сув” режимида  назорат қилиш учун 187 дона қурилмалар ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 184 донаси ўрнатилди.

Вилоятда 41358 гектар, жумладан 3119 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш жорий қилиниб ишга туширилди. Ёмғирлатиб суғориш бўйича 1338 гектар ғалла майдонларда технология жорий қилинди.

Депутатлар Хоразм вилоят Чапқирғоқ Амударё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъул ходимларига ўзларини ва аҳолини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шундан сўнг Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси Палванов Жўрабекнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботга кўра Хоразм вилоятида 254 минг 501 нафар томорқа ер эгаларига жами 42 минг 25 гектар экин ер майдонлари ажратиб берилган.

Жорий йил баҳорида аҳоли томорқаларида белгиланган 39 минг 733 гектар ер майдонларига баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари экилган. Аҳоли томорқаларида экилган эртаки экинлардан 748 минг 177 тонна хосил йиғиб олинган. Шу билан бирга вилоятда 33 минг гектар томорқа ер майдонларига такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши таъминланган. Аҳоли томорқаларида экилган такрорий экинлардан 572 минг 122 тонна ҳосил олишга эришилган. Вилоятнинг сув таъминоти оғир бўлган Боғот, Қўшкўпир, Урганч, Хива, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туманларининг 27 та маҳалаларида 37 та катта хажмли артезиан қудуқлар қазилиб ишга тушурилди. Натижада 1153 та фуқароларга тегишли бўлган 128 гектар томорқа ерларида сув таъминоти яхшиланди. Ушбу мақсадлар учун талабгорларга 3,32 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратиб берилган. Бундан ташқари Кенгаш хузуридаги жамғарма томонидан ўтган йил давомида 30,8 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилган.

Эшитув якунида мутасадди ташкилот масъулларининг ҳисоботлари қониқарли деб топилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+