2023 йилда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланди

22.01.2024, 17:03

2023 йилда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланди

Ўтган йилда ўтказилган ижтимоий-сиёсий тадбирлар, белгиланган мақсадларга эришиш учун вазифалар ижроси юзасидан юқори талабчанлик натижасида 2023 йил учун белгиланган кўрсаткичлар ижроси таъминланди.

Жумладан, 2022 йилга нисбатан ялпи ички маҳсулот 6%, саноат ишлаб чиқариш 6%, қурилиш ишлари 6,4%, чакана савдо товар айланмаси 9,1%, бозор хизматлари 13,7%, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,1%, ташқи савдо айланмаси 23,9%га ўсишга эришилди.

Ўтган йил якунларига кўра, аҳолининг реал умумий даромадлари 4,6%га ўсиб, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси мони 36,8 миллион нафарни ташкил этди.

2023 йил якунида экспорт ҳажми 24,4 млрд.долларни ташкил қилиб, 23,8 фоиз ўсиш таъминланди.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9%), Россия (15,8%), Қозоғистон (7%), Туркия (5%) ва Корея Республикасида (3,7%) қайд этилган.

Амалга оширилган экспортнинг 3 307,6 млн.АҚШ доллари Россия, 2 461,8 млн.АҚШ доллари Хитой, 1 372,5 млн.АҚШ доллари Қозоғистон, 1 248,5 млн.АҚШ доллари Туркия ҳисобига тўғри келади.

Макроиқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва иқтисодий-ижтимоий ривожланиш дастурларининг ижроси ЎзЛиДеП сайловолди дастурларининг ҳам тўлоқонли бажарилишига хизмат қилади.

Бахтиёр Руҳиддинов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

бўлим мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+