Андижонда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ўрганилди

26.01.2024, 16:26

Андижонда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ўрганилди

Айни пайтда O'zLiDePдан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ижросини таъминлаш бўйича тадбирларда иштирок этмоқдалар.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Умидахон Зокирова “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 22 – мақсадида кўзда тутилган профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижондаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди.

Халқ вакили томонидан "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар учун зарур билим ва кўникмалар берилди. Шунингдек, депутат иш фаолияти давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўзаро фикр алмашдилар.

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+