Давлат дастури лойиҳасида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган

09.02.2024, 16:35

Давлат дастури лойиҳасида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган

O'zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд давлат Тиббиёт университетида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси  муҳокамасига бағишланган  учрашув ташкил этилди.

Учрашувда университетдаги партия аъзолари,  профессор ўқитувчилар, талабалар  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, давлат дастур лойиҳасига соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган бўлиб, лойиҳага тиббиёт ходимлари ҳам ўз таклифларини бериш имконияти борлиги,  бу жараёнда янада фаол бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар бўйича ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш стратегик мақсад этиб белгиланиб, аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилётгани ва таълим ва тиббиётда хусусий секторга кенг имкониятлар берилаётгани айтиб ўтилди.

Қизиқарли савол жавобларга бой бўлган мазкур тадбирда, профессорлар ва талаба ёшлардан давлат дастурига таклифлар берилди.

Насиба Мўминова,
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+