Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали сотилиши тарафдоримиз

13.02.2024, 18:04

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали сотилиши тарафдоримиз

Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+