Янги БПТ иш бошлади
16.02.2024, 17:22
“Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонасида O'zLiDeP Самарқанд вилоят, шаҳар Кенгаши масъуллари, депутатлар ва партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Фазлиддин Ғайбуллаев ўтган қисқа фурсат ичида энергетика соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 65-мақсадида Насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насос ва 1 079 та электродвигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш, Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш, электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобидан насос станцияларини муқобил энергияга ўтказиш режалари ҳақида айтиб ўтди.
Учрашув жараёнида партияга қизиқиш билдирган 15 нафар раҳбар ва корхона ишчиларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди, корхона қошида O‘zLiDePнинг янги бошланғич ташкилоти очилди.
Насиба Мўминова,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг