Сенатор ва депутатлар ёшлар билан очиқ мулоқот қилдилар
16.02.2024, 17:30
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими томонидан Тошкент давлат транспорт университетида “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Баҳодир Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Жумаев, Шахноза Холмахматова, партия фаоллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадрижий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун ҳар бир келажак авлод кўнглида Учинчи Ренессанс сари дадил қадам ташлаб бораётган Янги Ўзбекистонга муносиб бўлиш, у билан бирга бап баравар қадам ташлаш, истиқболи йўлида етакчи ёшлардан бўлиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш вазифаси устувор аҳамият касб этмоқда.
Сўзга чиққанлар шулар хусусида тўхталиб ўтишар экан, партиянинг “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси мазмун-моҳияти билан ҳам талаба ёшларни таништирдилар. Шундан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқот, савол-жавоблар бўлиб ўтди. Ёшлар томонидан бир қанча таклифлар билдирилди. Тадбир сўнгида O‘zLiDePга аъзо бўлган 10 нафар ёшларга партия гувоҳномаси топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг