Булунғурлик мутасаддилар ҳисобот берди

19.02.2024, 16:50

Булунғурлик мутасаддилар ҳисобот берди

Халқ депутатлари Булунғур туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг мажлисида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва “Ўзтелеком” АК Самарқанд филиали Булунғур тумани телекоммуникация боғланмаси бошлиғининг ахбороти тингланди.

Маърузада қайд этилишича, бугунги кунда туманда Қишлоқ хўжалигида фойдаланаладиган ерлар жами 36 809 гектар шундан 15 755 гектар очиқ майдон, 12 476 гектар лалми майдон, 2278 гектар токзор, 5191 гектар боғлар, 888,0 гектар тутзорлар, 221 гектар теракзорлар, 17 140 гектар яйловларни ташкил этади.

Туман фермер ва деҳкон хўжаликлари томонидан асосий майдонларда жами 371 705 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ички бозор ва ярмаркаларга шартнома асосида сотилган.

Шунингдек, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда, томорқадан йилига 2-3 марта ҳосил олиш, бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили, ўз ўзини банд қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2023 йил ҳудудларда 898 та салоҳиятли фермер хўжаликлари ўзларининг ҳудудида яшовчи, томорқасидан самарасиз фойдаланаётган, кам таъминланган 7 минг 823 нафар (626 гектар) фуқароларга ҳамда фермер хўжаликлари ишчиларига бириктирилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармаси томонидан Булунғур туманига жами 4 млрд 850 млн сўм ажратилиб, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш, кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун 1 млрд 389 млн сўм ажратилди. 2023 йилда туманда 909 та хонадонда 13.6 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилган.

Шунингдек, йиғилишда туманда интернет тармоқларини улаш ва яхшилаш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, 2024 йилда туманда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида йил якунига қадар 427 км оптик толали алоқа линияларини қуриш ва янги иш бошлаган мактаб ва мактабгача таълим филиалларига юқори тезликдаги интернет хизматлари билан таъминлаш  кўзда тутилган.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги иккита масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масала ва муаммолар бўйича OʻzLiDeP туман депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари кўриб чиқилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Нодир Тўраев,
OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири.

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+