Хусусий секторга ёрдам керак!

22.02.2024, 09:04

Хусусий секторга ёрдам керак!

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни депутатлик гуруҳи раҳбари Солижон Мўминов очиб бераркан, кун тартибидаги энг муҳим  масала хусусида ахборот берди. Таъкидландики, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва шу асосда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш юзасидан қатор мақсадлар белгиланган. Албатта, вилоятда бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда. Лекин тиббиётнинг бир бўлаги ҳисобланган хусусий секторга қандай эътибор қаратилмоқда? Ушбу муассасаларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам бериш мақсадида O’zLiDeP  ҳудудий кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари фаолияти қандай? Шу каби саволларга биргаликда жавоб изланди.

Масалан, бугунги кунда Наманганда 500 дан ортиқ хусусий клиника, шифохона,  дорихоналар ташкил топди ва аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Чортоқ, Уйчи, Норин, Поп ва бошқа шаҳар-туманлардаги хусусий тиббиёт масканлари фаолияти билан танишган ишчи гуруҳи аъзолари бу борада қандай ютуқ ва камчиликлар борлиги ҳақида маълумот беришди.

- Очиғини айтиш керак, ишчи гуруҳлари ўрганиш жараёнларида аксарият хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ер майдонларидан фойдаланиш учун ижара шартномаларини тузишда муаммога дуч келишаётганини айтишди, - дейди O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов. - Уларнинг фикрига кўра, ер майдонларини ижарага бериш тартиб-тамойиллари ва талаблари қонунчиликда етарли даражада ўз аксини топмаганлиги сабабли бўш ер майдонларида лойиҳани амалга ошириш учун ижара шартномасини тузиш имконияти бўлмаяпти. Шунинг учун  Ўзбекистон  Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ги қонуннинг  айрим тегишли моддаларига ўзгартириш киритилишини мақсадга мувофиқ, деб таклиф киритишяпти.

Хуллас, давлат томонидан хусусий секторни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, айрим солиқ ва бошқа тўловлар бўйича  имтиёзлардан мамнун эканликларини ҳам билдиришди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    136
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+