Жамоатчилик назорати: Наманганда хусусий клиникалар фаолияти ўрганиляпти

22.02.2024, 10:55

Жамоатчилик назорати: Наманганда хусусий клиникалар фаолияти ўрганиляпти

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят кенгаши вакиллари, депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан Наманганда хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганиляпти, муаммо ва таклифлари тингланмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёллар билан ишлаш бўлими мудири Севара Муслимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Уйчи туманидаги “SD klinik”, “Абдулло Аҳрор” медсервис хусусий корхонаси ҳамда Норин туманидаги "Impuls med center" тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишди, муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Бу жойларда яратилган шароитлар, фойдаланилаётган тиббий аппаратлар, малакали шифокорлар билан таъминлаганлик даражаси билан қизиқдилар.

Мулоқот жараёнида уларни қийнаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, “SD klinik” муассасаси раҳбари янги тиббий ускуналар сотиб олиш ва шу асосда хизмат кўрсатиш турларини янада такомиллаштириш, қўшимча иш ўринлари яратиш истаги борлигини билдирди. Фақат бунинг учун банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Хусусий тадбиркорнинг бу таклифи назоратга олинди.

“Abdullo Ahror” медсервис хусусий корхонаси бошлиғи Аъзамжон Қозоқов эса  инсульт бўлган беморларни реаблитация қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар, мутахассисларга эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Партия вилоят Кенгаши аппарати раҳбари Орифжон Маҳмудов, депутатлар Наргиза Муҳаммадиева, Соҳиба Ғаффоровалар тиббиёт тизимида хусусий секторга яратилган имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча бердилар.

  • Кўрилди
    171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+