O'zLiDeP қуйи бўғини ташаббуси билан 102 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
01.03.2024, 21:54
O'zLiDeP Фарғона шахар Кенгаши томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Фарғона нефьтни қайта ишлаш заводи” бошланғич партия ташкилотида тиббий кўрик ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнида ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, 102 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.
Тиббий кўрик доирасида мутахассислар томонидан УЗИ ва ЭГГ тиббий жихозлари ёрдамида текширувлар ўтказилиб, зарур тиббий маслахатлар берилди.
Шунингдек, Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, турли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар олиб борилиб, флаерлар тарқатилди.
Тадбирда партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Бундай кўриклар мунтазам ташкил этилса, халқимиз орасида учраётган турли онкологик ва юқумли касалликларнинг эрта аниқланишига ва олди олинишига хизмат қилади.
Тиббий кўрик якунида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти филиали томонидан 11 млн. 750 минг сўмлик дори дармонлар ва кўзойнаклар хотин-қизларга бепул тарқатилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг