Депутатлар тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларини ҳал қилди

01.03.2024, 21:56

Депутатлар тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларини ҳал қилди

O'zLiDeP Самарқанд вилояти ва Пахтачи тумани Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, мутасадди раҳбарлар ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди.

Хусусан, “Тадбиркор” маҳалласида истиқомат қилувчи Шодмонов Шохжахон тадбиркорлик учун кредит олиб беришда амалий ёрдам сўради. Бунга Микрокредит банкидан имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

Пахтачи тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Нуруллаева Ситора   тикувчиликка қизиқиши борлиги, лекин тадбиркорлигини бошлаши учун тикув машинасига эҳтиёжи борлигини билдирди. Ушбу масала партия депутатлари назоратига олинди.

Пахтачи тумани Фай маҳалласида яшовчи Гулноза Қораева “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, ўз томорқасида иссиқхона қурмоқчи эканлигини айтди. Пахтачи тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.

Мулоқот давомида билдирилган мурожаатлар ёки ҳал қилинмаган масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

 Нодир Тўраев,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+