Андижон ёшлар технопаркида учрашув ўтказилди

14.03.2024, 17:56

Андижон ёшлар технопаркида учрашув ўтказилди

O’zLiDeP Андижон вилоят  Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Ёшлар технопаркида учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзолари, ёш инноваторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Тадбирда O’zLiDeP Андижон вилоят  Кенгаши раиси Хуршида Халилова  “Ўзбекистон 2030” стратегиясида белгиланган ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш юзасидан ишчи гуруҳлари ва партия томонидан қилинаётган ишларга алоҳида тўхталди. Бугунги кунда ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг инновацион ғоя, ихтиро ва дастурий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Учрашувда  партия фаоли, Ёшлар технопарки раҳбари Шохрух Ғуломов замонавий ахборот технологияларини ўзлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган мазкур марказда ёш инноваторларга келажак касблари ҳақида тушинтиришлар берди  ва уларга ўзлари яратган инновация маҳсулотлари, робототехника ҳамда электроника соҳаларидаги ишлари билан таништирдилар.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли жавобларни олдилар.

Бу каби тадбирлар ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган даврда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион ғоялар асосида лойиҳалар ишлаб чиқаётган, замонавий билимларга эга ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ҳамда салоҳиятини тўғри йўналтиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+