Тадбиркорлар ва ёшлар “Дўстлик уйи”да

16.03.2024, 15:03

Тадбиркорлар ва ёшлар “Дўстлик уйи”да

O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан “Дўстлик уйи”да тадбиркорликка  қизиқаётган ёшлар иштирокида учрашув ва маҳорат дарси ташкил этилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, тегишли соҳа вакиллари, тадбиркорлар, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг физика факультети талаба ёшлари, тьюторлари иштирок этди.

Учрашувда ёш якка тадбиркорлар Гулбану Хожанова ва Гулжайнар Байхараева билан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, малакаларини ошириш, касб-маҳоратларини такомиллаштириш, тадбиркорликда эришиш мумкин бўлган “муваффақият сирлари” ҳақида дилдан суҳбатлашилди.

Учрашувдан сўнг иштирокчилар учун  тақинчоқ ишлаш ҳамда миллий кийимларни тикиш бўйича бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган касб усталари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

-Бугун мен 15 дақиқа ичида зирак ясаб олдим. Бундан жуда ҳурсандман, биз қўлимиз билан бир нарсани ишлаб кўрмаганимизча уни қийин деб ҳисоблаб юрар эканмиз. Аслида «Кўз қўрқоқ қўл ботир» деб тўғри айтилган экан. Маҳорат дарсида бизлар нафакат тақинчоқлар ясаш, балки унинг ҳомашиёларини қаерлардан олиш мумкин, тайёр тақинчоқларни қандай сотиш йўллари ҳақида маълумотларга эга бўлдим, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Мунира Бахадирова.

 Учрашув давомида талаба ёшлар тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича ҳам амалий ва теория жиҳатидан билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Клара Худайбергенова

O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши  бўлим  мудири

  • Кўрилди
    195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+