Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари оширилди

20.03.2024, 19:15

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари оширилди

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида Пахтачи туман ёшлари ва талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилган маърузалар қилинди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутати, туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов томонидан Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш ва ёшларнинг қонунчилик ташаббусида фаоллигини ошириш борасидаги ишларга тўхталиб ўтди.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва тавсиялар, мулоҳазалар ҳамда тадбир жараёнида келиб тушган таклифлар асосида, ёшлар билан тизимли шлаш бўйича йўл хариталари тузилди ва  2024 йилда бажариладиган иш режалар белгилаб олинди.

Р.Бобожонов,

O'zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    136
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+