Ёш хотин – қизлар учун ўқув семинар ташкил этилди

27.03.2024, 12:37

Ёш хотин – қизлар учун ўқув семинар ташкил этилди

O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ёш хотин – қизлар учун ўқув семинар ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш иштиёқидаги қизлар иштирок этдилар.

- Маълумки, мазкур лойиҳа орқали  хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес фаолиятини тўғри ташкил этишга ўргатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш каби бир қатор мақсадлар белгиланган, - дейди партия Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Фазлиддин Ғайбуллаев. – Шу сабаб, мазкур лойиҳа доирасидаги бугунги тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил қилинди.

         Эътиборли томони, мазкур тадбирни йиғилиш тарзида эмас, балки маҳорат дарси сифатида бевосита шаҳар марказидаги “Ак-шам” МЧЖда ташкил этилгани, унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

         “Ак-шам” МЧЖ раҳбари Шамсия Уруновани иш фаолияти билан яқиндан танишган “Маҳорат дарси” иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш борасида кўплаб фойдали маълумотларни олиш билан бир қаторда, харидоргир маҳсулотлар тайёрлаш сир-асрорларини ҳам ўргандилар.

Марҳабо Чулиева,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+