Намангандаги ўзгариш ва янгиланишлар халқимизни эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда

28.03.2024, 16:31

Намангандаги ўзгариш ва янгиланишлар халқимизни эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда

Давлатимиз раҳбарининг ҳар галги Наманган вилоятига ташрифини халқимиз орзиқиб кутади. Чунки, Президентимиз келса юртимизга файз-барака, фаравонлик ёғилади, деб қувонади каттаю кичик наманганликлар.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг бу галги ташрифи ҳам янгиланаётган, ривожланаётган вилоятимизга янада кўтаринлик бағишлади.

Азалдан Наманган халқи уддабурон, тадбиркор халқ. Айниқса кейинги етти йил давомида аҳолига ва тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар сабабли бугун вилоятимизда ҳаёт ўзгармоқда. Буни ўтган етти йил давомида вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етгани, 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг ишчи ўрни яратилганидан ҳам билиш мумкин.

Наманган улкан имкониятлар юрти. Президентимиз вилоятимиздаги имкониятларни ишга солиш бўйича барча вазифаларни белгалаб берар эканлар, тақдимотлари бўлган лойиҳаларнинг ҳар бири ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш, шаҳар ва қишлоқлар ободлигини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш орқали халқ розилигига эришишни бош вазифа қилиб белгилаб бердилар.

Сайхунобод тажрибаси асосида хонадонларда гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштиришга кўмаклашиш мақсадида кредит ажратилиши, ҳар бир банк мижоз билан  янгича ёндашув асосида ишлаш лозимлиги таъкидланди.

Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда  депутатлар ва жамоатчиликни иштироки ва назорати албатта ижобий натижага олиб келишини таъкидладилар. Бу ўз навбатида биз маҳаллий кенгаш депутатларига масъулият юклайди. Ҳар биримиз ўз сайланган ҳудудимизда энг аввало фаол тарғиботчи сифатида ҳар бир хонадон, ҳар бир оиланинг даромадини ошириш чораларини кўришимиз, аҳолимизга керак бўлса молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишда амалий ёрдам кўрсатишимиз лозим бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг Наманган диёрига бўлган меҳрларини Тинчлик майдонида ўтказилган ифторлик, унда Президентимиз, муфтий ҳазратлари ва нуроний отахонимиз Иброҳимхон хожи оталарнинг эзгу тилакларга йўғрилган дуою фотиҳаларида ҳам акс этиб биз наманганликларни беҳад тўлқинлантирди, кучимизга куч ғайратимизга ғайрат қўшди десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу галги ташрифлари, вилоятимизни ривожлантириш борасида илгари сурган ғоя ва ташаббуслари, улар асосида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар, кўз ўнгимизда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар халқимизни эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Мен ҳам ушбу ташрифдан руҳланиб туман кенгаши депутати, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоси сифатида ўз олдимга бир қатор мақсад ва вазифаларни режалаштирдим.

Ҳозирги таҳликали замонда энг аввало тинчликни қадрига етиш, шукроналик ва садоқат билан Ватанга, халққа хизмат қилиш янги Ўзбекистоннинг янги Наманганини бунёд этишда шахсий наъмуна ва янгича ёндашув билан иш ташкил этишни мақсад қилиб белгилаб олдим.

Шоҳида ДЕҲҚОНОВА,

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+