Уруғликлар етиштириш ва сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

31.03.2024, 10:03

Уруғликлар етиштириш ва сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни кўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда экспортбоп ва ижтимоий аҳамиятга эга мева-сабзавотлар етиштиришда кўчат ва уруғ таъминоти” мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Божхона қўмитаси, “Узстандарт” агентлиги, Халқаро ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Экспортни рағбатлантириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари, экспертлар, шунингдек тадбиркор ва фермерлик субъектлари вакиллари ва соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари.

Кейинги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз ҳаётида қатор ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалигини изчил ривожлантиришда кўчат ва уруғ таъминоти фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича хизматлар сифатини ошириш, уларнинг янги турларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган Стратегиясида Уруғликлар етиштириш ва сифатини назорат қилиш дастурини босқичма – босқич ошириш борасида қилинаётган ишлар ижроси муҳокама қилинди.

Шуниндек, мамлакатимизда уруғ ва кўчатларни  импорт қилиш тартиби
ва уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Давра суҳбати давомида уруғчилик соҳасида эришилган натижалар, мавжуд муаммолар тўғрисида Уруғчиликни ривожлантириш маркази мутахасислари ва  олимлар тавсиялар  тингланди.

Бугунги тез ўзгарувчан дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари долзарблиги бўйича бир қатор фикрлар билдириб ўтилди. Ҳозирги кунда бутун республика бўйлаб интенсив боғлар барпо этиш ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар фаол амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида соҳа вакиллари мамлакатимизда экспортбоп ва ижтимоий аҳамиятга эга мева-сабзавотлар етиштиришда кўчат ва уруғ таъминоти юзасидан ўз фикрлари ва таклифларини бериб ўтдилар.

  • Кўрилди
    135
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+