Депутат аҳоли муаммолари ва таклифлари тинглади
21.04.2024, 11:35
Айни пайтда жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.
Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Тўлқинжон Каримов Марҳамат туманидаги “Қорақўрғон” ва “Шўрқақир” маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди.
Унда Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман партия вакиллари, ОМҚП депутат ёрдамчиси М.Гулматова, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар етакчилари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашувда халқ вакили айни кунларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунлар ва уларнинг жамият фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамлар ҳаётини яхшилашда тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, фуқаролар яхши яшаши учун қилинаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди. Учрашув давомида аҳоли муаммолари, таклифлари ҳам тингланди.
Хусусан, бир нечта кўчаларнинг йўлларини яхшилаш, электрдаги муаммолар, сим ёғочларни алмаштириш, ишсизлик масалалари, Марҳамат туманидаги 31-сонли мактабга замонавий футбол, волейбол майдончаларини қуриш бўйича аҳоли фикрларини тингланди ва ёзиб олиниб назаратга олиниши билдирилди.
Учрашувлар давомида депутат Т.Каримов шоир Муҳаммад Юсуф қабрларини зиёрат қилди.
Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг