Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ўрни қандай?

21.04.2024, 12:40

Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ўрни қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Адҳам Шодмонов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари Ургут туманидаги “Sattor  medikal center” тиббий диагностика  ва даволаш хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Учрашувда мамлакатимизда хусусий мулкка, тадбиркорликка, хусусан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 60 ўринли замонавий клиникада 173 та шифокор ва ҳамширалар  18 та  йўналишда нафақат Ургут туман аҳолиси балки қўшни вилоятлар, қўшни туманлар, Тожикистоннинг Ургутга яқин ҳудудларидан ҳам келаётган беморларга сўнги русмдаги замонавий аппаратларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, килиниканинг малакали мутахассислари нафақат вилоят балки хорижлик мутахассис шифокорлар билан ҳам доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани инсонлар саломатлиги йўлида муҳим омил бўлмоқда.

Учрашув давомида соҳа мутахасислари бугунги кунда хусусий клиникаларда дунё стандарт талабаларига жавоб берадиган тиббиёт жиҳозларни олишда субсидиялар ва кридетлар олишда имтиёзлар бериш таклифларини илгари суришди.

Халқ вакиллари Ургут тумани Мерганча массивида жойлашган “ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖда ҳам бўлди.

Мазкур МЧЖ да кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилади. Корхонада 60 нафардан ортиқ ишчи-хизматчиларнинг бандлиги таъминланган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғистон, ва Тожикистон Республикаларига экспорт қилиниб, маҳаллийлаштириш даражаси 85 фоизга етказилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    133
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+