Депутат Ғиждувонлик сайловчилар муаммоларини “хонадонбай” ўрганди

21.04.2024, 13:34

Депутат Ғиждувонлик сайловчилар муаммоларини “хонадонбай” ўрганди

 

Аҳоли хонадонларидаги учрашувларда шунингдек, амалдаги қонунчиликка кейинги пайтда киритилган ўзгартиришлар, хусусан, уй-жой, экология масалаларига оид янгиликлар, бола ҳуқуқлари билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда энг кейинги ҳукумат қарорларидан бири- ёқилғи энергетика масалаларига оид муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган долзарб вазифалар бўйича тўлақонли маълумотлар аҳоли вакиллари эътиборига ҳавола этилди.

Шу куни депутат Ш.Бафоев тумандаги “Салимов академияси” хусусий таълим муассасасида ҳам бўлиб, бу ердаги ўқув жараёнини ҳам кўздан кечирди. Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 900 нафар ўқувчига 5 та йўналишдаги фан асослари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиляпти. Кимё-биология, она тили ва адабиёт, тарих, математика фанлари шулар жумласидандир. Ўтган ўқув йили якуний натижаларига биноан, 30 нафар битирувчидан 93 фоизининг олий таълим билан қамраб олинганлиги ушбу билим даргоҳида юқори сифат ва самарадорликка эришилаётганлигидан далолат беради.

Ш.Бафоевнинг хусусий таълим муассасаси педагоглари ва ўқувчи ёшлари билан ўтгазган самимий учрашувлари ва юзма-юз мулоқотлари давомида мамлакатимиз таълим тизимидаги бардавом ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+