Гулчилар фаолияти ўрганилди

21.04.2024, 13:43

Гулчилар фаолияти ўрганилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ ноиби Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Асака туманида бўлиб, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган тадбиркор Махмуджон Ёқубжонов хонадонида “Менинг сердаромад боғим” лойиҳаси доирасида  очиқ мулоқот ўтказди.

Дастлаб партия фаоллари иссиқхона фаолияти билан танишди,  ишчилар билан мулоқот қилди. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлашди.

“2010 йилда атиги 2 та иссиқхона билан фаолиятимизни бошлаган эдик. Аввалига фарзандларимизни ёнимизга олдик. Фаолиятимизни кенгайтиргач, маҳалладаги ишсиз ёшларни, хотин-қизларни жалб қилдик. Ҳозир 8 та 5 сотихлик майдонда иссиқхона барпо этганмиз. Ҳозир асосан турли хилдаги гул кўчатларини етиштиряпмиз”, – дейди М.Ёқубжонов.

Гувоҳи бўлганингиздек, туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Чунки асакаликлар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган.

  • Кўрилди
    163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+