Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди

28.04.2024, 12:46

Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратованинг сайловчилар билан учрашуви Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” ҳамда “Боғидашт” МФЙларида ўтказилиб, аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар тарзида ташкил этилди.

          Учрашувда депутат М.Баратова мамлакатимизда халқ фаровонлигига эришиш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари хусусида батафсил сўз юритди.

У шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори мазмун - моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунчалар берди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк обектларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштириши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Суҳбат давомида қонунчиликдаги янгиликлар, “Яшил макон” лойиҳаси ва “Яшил иқтисодиёт” масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашувлар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Баратова Бухоро шаҳридаги "Отбозор" МФЙдаги учрашувлари чоғида, ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

  • Кўрилди
    161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+