Депутат риштонлик сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди

28.04.2024, 12:48

Депутат риштонлик сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев партия Риштон туман кенгаши, туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари Риштон тумани бўлими вакиллари билан ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда аҳолига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлигидаги фаолияти ва қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхтаб ўтилди.

“Маҳалладаги еттилик” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

Депутатлар «Сайхунобод тажрибаси» асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича деҳқонлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари бўйича ҳам суҳбатлашдилар.

Учрашув иштирокчилари томонидан  кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан алмашилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса “Мингбоши керамик” корхонасида бўлишиб, Риштон кулолчилиги билан танишдилар.

  • Кўрилди
    147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+