Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

28.04.2024, 12:55

Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

Парламент қуйи палатаси депутати Шуҳрат Бафоев иштирокида Ғиждувон туманида ўтказилган сайловчилар билан учрашувлар доирасида ҳудуддаги бир қатор таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти ҳам диққат марказида бўлди.

Кўзга кўринарли таълим-таълим тарбия масканларидан бири туман ихтисослаштирилган мактаби бўлиб, бу ерда бир қатор китоблар жамланган зиё маскани, замонавий синф хоналар, сифатли мебел маҳсулотлари билан жиҳозланаётган шинам ётоқхона ва ошхона ўқувчи-ёшлар ихтиёрида.

Депутат ушбу таълим муассасасида бўлганида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Дарс машғулотларининг боришини кузатиб, ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозлари билан суҳбатда бўлди.

Давлат хусусий шерикчилик асосида туманда барпо этилаётган МТТ депутат Ш.Бафоевнинг навбатдаги манзили бўлди. Ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилган, замонавий андозалар асосида барпо этилаётган ушбу МТТ 240 нафар мактаб ёшидаги кичкинтойларни қамраб олиш имкониятига эга бўлади.

Маҳаллий Кенгаш депутати Замира Сафарова саъй-ҳаракати билан барпо этилаётган ушбу объектни яқин орада фойдаланишга топширилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, З.Сафарова ташаббуси билан тумандаги ЭИЗ ҳудудида барпо этилган  мармар плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти фаолияти ҳам депутат Ш.Бафоев томонидан кўздан кечириб чиқилганда, бу ерда маҳаллий аҳоли вакилларидан 30 нафарининг иш билан таъминланганлиги маълум бўлди. Корхона цехларида ишлаб чиқарилаётган мармар панеллар эндиликда бир қатор марказий давлатларига, шунингдек Франция ва Россия федерациясига экспорт қилинмоқда. Мухтасар қилиб айтганда Хитойлик ҳамкорлар билан олиб борилаётган изчил фаолият ўз кутилган самарасини бериб турибди.

Депутат Ш.Бафоевнинг Ғиждувонлик сайловчилар билан ўтказилган барча учрашувлари давомида амалдаги қонунчиликка кейинги пайтда киритилган ўзгартиришлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мулк даҳлсизлигини таъминлашга оид Президент Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича батафсил сўз юритилиб, ҳудудлардаги ечимини кутиб қолган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

  • Кўрилди
    190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+