Саҳро бағридаги мўъжиза

20.04.2018, 17:08

Саҳро бағридаги мўъжиза

дея ҳаққоний эътироф этилаётган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси Ўзбекистонга фақат табиий хомашё билан чекланиб қолмай, уни чуқур қайта ишлаш борасида ҳам катта имконият яратади. 

Марказий Осиёдаги фойдали қазилма бойликларининг учдан бир қисми жойлашган мамлакатимизда кейинги йилларда табиатнинг беминнат неъматлари бўлган, ер усти ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида жуда катта ишлар олиб борилаяпти. Айниқса энергетика соҳасини, жумладан, нефть ва газ саноатини тубдан ривожлантириш бўйича стратегик янгиланишлар амалга оширилаётгани сир эмас.

Бухорода қад ростлаган, саҳро бағридаги ҳақиқий мўъжиза Қандим газни қайта ишлаш заводи ана шундай ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Эндиликда бу ерда йилига 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, тозаланган товарбоп газ ҳамда 130 минг тоннадан зиёд барқарор газ конденсатини олиш  мумкин. Энг асосийси бу билан икки йилда 2000 мингдан ортиқ иш ўрни яратилмоқда.

Партиямиз ўзининг иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларидан келиб чиқиб, мазкур мажмуанининг ишга туширилишини мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган нефть-газ соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш орқали саноатнинг кўп меҳнат талаб қилинадиган қайта ишловчи тармоқларига инвестициялар киритишнинг ёрқин намунаси сифатида баҳолайди. Биз иқтисодиётда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган, минерал ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини тўлиқ қайта ишлайдиган корхоналар катта улушга эга бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Қолаверса, биз Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси каби йирик корхоналарнинг ишга туширилишини энг аввало мамлакатимиз чекка ҳудудларининг ҳам инвестицион жозибадорлигини ошириш, йирик ишлаб чиқаришлар атрофида саноат-ишлаб чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилишга хизмат қиладиган жуда катта имконият деб биламиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жаҳон миқёсида вақти-вақти билан такрорланаётган глобал иқтисодий инқирозлар сабабларини таҳлил қилиш асносида хулоса чиқарган айрим олимларнинг фикрича, ҳалокатли инқироздан чиқиш йўлини топишнинг муҳим йўлларидан бири аввало  замонавий технологияларнинг принципиал жиҳатдан янги авлодини ўзлаштириш ва уни иқтисодиётнинг энг илғор тармоқларига йўналтириш энг тўғри йўлдир.

Шу маънода Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши Ўзбекистонда газ конларини ўзлаштиришда янги, инновацион босқични бошлаб берди. Бу эса аввало мамлакатимизнинг халқро миқёсидаги нуфузини ошириб, халқимиз фаровонлиги янада яхшилашга хизмат қилади.

Фармон АМИНОВ, 

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1820
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавжуда Рашидова2018-04-25 10:27:22

Саксовуллар ўсаётган чексиз саҳро бағрида Қандим газни қайта ишлаб чиқариш мажмуаси муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қад кўтарди. Мажмуанинг очилиш маросимини қайта-қайта кўрар эканман, вилоятимизда шундай улкан иншоотнинг қисқа муддатларда қурилиб ишга туширилганлигидан фахрланиб кетдим. Президентимизга, ҳамкор ташкилотларга, меҳнаткаш халқимизга тасанно. Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти янада қудратли бўлсин.


тумангаз корхонаси БПТ риси Омонов Бахтиёр 2018-04-24 18:37:09

Бу килинаётган ишларнинг хаммаси халкимизни уйлаб килинаётганлигидан яккол далолат беради.


Otabek Sattarov2018-04-24 16:52:34

Yangilanishlar yaxshi biz bundanda ko'prog'ini qilamiz !!!! Albatta O'zLiDep bilan birga


З.Аслонова2018-04-23 17:47:15

Давлатимиз раҳбарининг Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга тушурилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Россиянинг етакчи энергетика компаниялари ва банклари билан шерикликда ҳамкорлигимизнинг локомативига айланган нефт-газ соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошираётганимиз ва бу эндиликда ўз самарасини бераётгани алоҳида таъкидланганлиги бежиз эмас. Дарҳақиқат, мажмуанинг фойдаланишга топширилиши йилига 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, тозаланган товарбоп газ ҳамда 130 минг тоннадан зиёд барқарор газ конденсатини олиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.


Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб Қ.Эшқораева2018-04-20 17:29:09

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши бу ажойиб ходиса бўлипти. Ўзбекистоннинг кўп чекка ҳудудларида газ етишмовчилиги муаммоси мавжудлиги ҳаммамизга маълум. Масалан Учқудуқ тумани. Куни кеча O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида ҳам айнан шу масала Учқудуқ туман тадбиркорларининг энг оғриқли нуқталаридан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари бу муаммо кўп йиллардан буён ўз ечимини топмаётганлиги учун туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ушбу масала ечимига бу сафар вилоят, Республика даражасида ечим топишида бор куч-ғайратини ишга солишга келишиб олинди.


Фарғона шахар Фаргона шахар Кенгаши БПТ 2018-04-20 17:23:47

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши 2000 ишчи ўрни яратилиши 2000 оилани дастурхонинин тўкин бўлишига оиланинг тинчлигининг барқарор бўлишлигига заминдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+