Ўтган йил Зарбдор туман халқ таълими бўлимига 637 та мурожаат бўлган

20.04.2018, 18:57

Ўтган йил Зарбдор туман халқ таълими  бўлимига 637 та мурожаат бўлган

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман халқ таълими бўлими мудири А.Абдуваитовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда Зарбдор туман халқ таълими бўлимида жами 30 та умумий ўрта таълим мактаби фаолият кўрсатмоқда. Мазкур таълим муассасаларида эса 1 минг 183 нафар малакали ўқитувчи 13 минг 56 нафар ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. 2018 йил инвестиция Дастури асосида “Ойбек” МФЙда қурилиши режалаштирилган 216 ўринли 3-умумтаълим мактаби филиали  ҳамда қайта реконструкция қилиш кўзда тутилган 22, 24-умумтаълим мактабларининг ҳар бирига 96-ўринли қўшимча бино ва спорт зали қурилиши белгиланган.

–2017 йил давомида вилоятда Президентимиз Қарор, Фармон ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда Халқ таълими Вазирлигининг буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасидан 182 та буйруқ, 1 та қўшма қарор, 1 та қўшма буйруқ, 371 та хат, 33 та чора-тадбирлар режаси, 5 та назорат режаси жами 637 та ҳужжатлар келиб тушган, – дейди А.Абдуваитов. –Ўтган давр мобайнида келиб тушган ҳужжатлар мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилиб, мазкур ҳужжатлар ўз вақтида муддатидан кечиктирмасдан ижроси таъминланган ва таълим муассасаларига етказилган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1692
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+