Болаларнинг бегонаси бўлмайди (ФОТО)

23.04.2018, 18:51

Болаларнинг бегонаси бўлмайди (ФОТО)

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман Кенгаши томонидан тумандаги 30-сонли меҳрибонлик уйида ташкил этилган хайрия тадбири ана шундай номланди.

– Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни мавқеи ва шуҳрати бевосита фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Яшнобод туман Кенгаши раиси Саидолим Насреддинов. –  Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган ишлар кўлами янада кенгайди. Бугунги тадбир эса болажонларимиз учун унитилмас кунга айланди.

Тадбирда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болажонлар куй ва қўшиқ садолари остида рақсга тушишди. Айниқса, жажжи болажонларнинг саҳна чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимовалар иштирок этиб, болажонларга турли жанрдаги бадиий адабиётлар, қимматбаҳо совға ва ширинликлар улашди.    

М.ЎРИНОВ,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Наргиз. Андижанский Областной Совет Либерально-Демократической партии Узбекистана2018-04-25 14:36:22

Дети наше будущее! Каждый из нас должны быть милосердным. Благое дело не останется безследно. Удачи и успехов в Ваших делах. Дети с чистым сердцем примут Ваше милосердие и обязательно когда-нибудь будет отдача. Ведь повзрослев они поднимут ввысь знамя Узбекистана.


Коля 2018-04-25 09:19:46

O‘zLiDeP Яшнобод туман Кенгаши раиси Саидолим Насреддиновнинг ишларида омад. Доимо бир-биримизга Меҳрли бўлайлик.


Бобомуродов Зохид O`zLiDeP туман Кенгаши ижрочи котиб2018-04-24 17:52:19

Харбиримиз болажонмиз лекин бу мехримизни факатгина узимизни фарзандларимизгагина эмас балки барча болаларга курсатишимиз лозим.


Аброр Отабоев2018-04-24 17:08:39

Болалар кулгусини кўрганда инсоннинг барча ғам ва ташвишлари унут бўлади.


Абдиев Ҳусан Рашидович - Касби туман Кенгаши Ижрочи котиби2018-04-24 17:04:44

Яшнобод туман Кенгаши томонидан ўтказилган мазкур ҳайрия тадбири биз Қашқдарёликларни ҳам руҳлантириб, Ватан равнақи учун ёниб-куюб ишлашга ундамоқда!


П.Каримов2018-04-24 16:31:19

Болажонлар билан ўтказилаётган бундай савобли тадбирлар да Маданият соҳаси вакиллари ҳам фаол бўлиши яхши биз ҳам режа қилиб қўйдик шунака тадбирларни


Одинахон 2018-04-24 13:37:08

Мехр ва мурувватли инсонлар хамиша сог бўлсинлар! Яшнабод туман Кенгаши депутати С.Насриддиновга бундан кейинги депутатлик фаолиятида куч кувват тилайман


Dilmurod Polvonov2018-04-24 10:23:26

O'zLiDeP ning deputatlari har doim shunaqa xalq orasida deputatlarni ko'ngli ochiq xalqning dardu tashvishi bilan yuradi raxmatsizlarga hammamiz sizlardek xalq ichida yursak albatta kelajagimiz buyuk bo'ladi !


Эшқораева қундузхон Шавкатовна2018-04-24 09:28:08

Кунгли ярим болаларнинг бир дақиқалик кулгусига дунёни берсанг арзийди. Шундай савобли ишга қўл урган Яшнабод туман Кенгашига ўз миннаддорчилигимни билдираман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+