O‘zLiDeP фаоллари Ҳ.Жуманованинг 2 йиллик иш ҳақини ундириб берди

27.04.2018, 17:37

O‘zLiDeP фаоллари Ҳ.Жуманованинг 2 йиллик иш ҳақини ундириб берди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Поп туманида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида ҳудуд аҳолиси томонидан  иссиқхона ташкил этиш, ер майдони ажратиш, иш ҳақи ва бошқа масалалар бўйича 43 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, “Хонобод” МФЙда яшовчи Холмуҳаммад Сафаров иссиқхона қуриш учун ер майдони ажратишда ёрдам сўради. Фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилиб, унга кам ҳосил бергани учун туман захира ер фондига қайтарилган майдондан ер ажратиб берилди. 

“Қўшминор” МФЙда яшовчи Ҳабиба Жуманова “Муроджон-Фотима”, “Моҳирали-Муҳирали” фермер хўжалигидан 2016-2017 йиллардаги иш хақини ололмаётганидан шикоят қилди. Мутасаддилар кўмаги билан унинг  мурожаати ҳам жойида ечим топди.

Шу ҳудудда яшовчи Шоҳсанам Содиқова нодавлат таълим муассаси ташкил этиб, аҳоли мушкулини осон қилишни кўнглига тукканига анча вақт бўлди. Лекин фуқаро шаҳар марказидан ер олишда қийналаётган эди. Бугунги сайёр қабул эса унинг орзусини амалга ошишига қўл келди. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари масалани ўз зиммасига олиб тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали яқин кунларда муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.

Таъкидлаш керак, сайёр қабул давомида 43 мурожаатга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мутасадди идораларга депутатлик сўровлари юборилди.

 Музаффар ТУХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Отаханов Улуғбек2018-05-02 10:52:42

Муаммоларни хал етишда депутатларни фаоллигини хам оўшриш лозим депутатлар партия қуролиди.Улар хам жонланиш лозим.


Тарраққиёт МФЙ БПТ2018-04-30 09:48:19

Муаммоларнинг жойида ҳал қилиниши фуқароларнинг партияга бўлган ишончини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+