“Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси Мирзо Улуғбек Бафоев сайёҳлар учун онлайн тарзда маълумот берадиган янги лойиҳа ишлаб чиқди (ФОТО)

02.05.2018, 18:20

 “Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси Мирзо Улуғбек Бафоев сайёҳлар учун онлайн тарзда маълумот берадиган янги лойиҳа  ишлаб чиқди  (ФОТО)

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Бухоро шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда шаҳардаги касб-ҳунар коллежи ҳамда академик лицей ўқувчилари ўзининг янги ғоя ва инновацион лойиҳалари билан иштирок этди.

Мирзо Улуғбек Бафоев Бухоро шаҳар Туризм коллежи ўқувчиси.  Коллежда тиришқоқлиги, талабчанлиги билан тенгқурларидан ажралиб турувчи ёш ихтирочи доимо янги, инновацион ғоялар устида иш олиб боради. Шу боис танлов давомида у қилган тақдимот ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

– Бугунги танловда янги виртуал туризм лойиҳам билан иштирок этдим, – дейди ёш ихтирочи. – Лойиҳани яратишдан мақсад – шаҳримиздаги  зиёратгоҳ ва тарихий масканларга хорижлик сайёҳларни жалб қилиш ва уларга вилоятимиз ҳақида онлайн тарзда кенгроқ маълумотлар бериб боришдан иборат. Агар лойиҳам ҳаётга изчил татбиқ этилса, келгусида мамлакатимизга келувчи сайёҳлар сони кескин ошади.

Таъкидлаш керак, танлов давомида ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларининг ўқишда эришган ютуқлари, фаоллиги, етакчилик қобилияти ва инновацион қўлланмалар ва технологиялардан қай даражада фойдалана олишларига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Танлов сўнггида иштирокчилар “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи” “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Енг яхши инновацион ишланма муаллифи” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.

                    O‘zLiDeP Бухоро вилоят  

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ачилова Муаттар2018-05-11 09:09:31

Президентимиз томонидан биз ёшлар учун яратилаётган бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Юртимиз келажаги биз ёшлар қўлида.


Бегижон Жумаев Избоскан туман Маданият бўлими БПТ раиси 2018-05-04 14:29:37

"Ёш инновациячи" кўрик танлови ижодкор ёшлар учун янгилик бўлди десам адашмайман.


Ж. Қувватов Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-03 16:33:59

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови албатта ўз самарасини кўрсатади.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-03 16:31:32

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови ёшларимизнинг ўқишда эришган ютуқлари, фаоллиги, етакчилик қобилияти ва инновацион қўлланмалар ва технологиялардан қай даражада фойдалана олишлари учун катта имконият.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-03 16:25:53

O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ёшларни янада янги кашфиётларга чорлайди.


У.Шарипов “Урганч тумани Тилло Домор” хусусий корхонаси рахбари2018-05-03 16:13:59

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳам юртимиз ривожи учун катта ахамиятга эга. Қардош дўстлигимиз барқарор бўлсин.


Х.Хуманиёзов Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Урганч туман бўлими бош мутахасиси2018-05-03 16:13:00

O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди Урганч туман ёшлари бундан жуда хурсанд.


А.Тиллаева Урганч тумани Саноат транспорт касб хунар коллежи етакчиси2018-05-03 16:10:42

O’zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик танлови чекка худудлардаги ташаббускор, иқтидорли ёшларимизни элимизга юртимизга танитишда кўмаклашувчи лоиха деб биламан.


Т.Бакиева O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими раиси2018-05-03 16:07:43

“Ёш инновациячи” кўрик танлови туман босқичида ўқувчиларнинг ўзлари яратган инноватцияларини жуда катта иштиёқ билан намоиш эттилар. Омонбаев Атамурод Анвар ўғли, Сопарбаев Дилмурод Дилшод ўғли, Бекчанов Фарход Матқурбон ўғли ушбу ўрин сохиблари барча ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотдилар деган умиддаман.


Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-03 11:09:24

Партиямиз томонидан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчи ёшлари кундан-кун янги инновациялари билан барчамизни хайратга солмоқда бундай ихтирочи олим ёшларни қуллаб-қувватлаш хар биримизнинг бурчимиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+