O‘zLiDeP кўмагида Олимжон Воҳидовга “ноль” қийматда бино ажратилди

04.05.2018, 18:16

O‘zLiDeP кўмагида Олимжон Воҳидовга  “ноль” қийматда бино ажратилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Балиқчи туман ҳокимлигида сайёр қабул ташкил этди. Унда “Марказ”, “Бўстон”, “Авесто”, “Туркистон” маҳалласи аҳли томонидан келиб тушган 20га яқин муаммолар ўрганилди.

“Авесто” маҳалласида яшовчи Мавлуда Холбўтаева ҳам кўпдан бери ўзини қийнаётган муаммога мутасаддилар кўмагида жавоб топганидан хурсанд.

– Очиғини айтаман, турмуш шароитимиз оғир, – дейди у. – Ижара уйда яшаймиз. Ишга жойлаштиришни сўраб бир неча жойга мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Шу сабаб ижара ҳақини ҳам ўз вақтида тўлолмаяпмиз. Бугунги сайёр қабулдаги мурожаатимдан сўнг O‘zLiDeP фаоли туманимиздаги “Зебо тонги” фермер хўжалиги раҳбари томонидан тўланмаган ижара тўловларимнинг тўлаб берди.

“Туркистон” маҳалласида яшовчи Дилмурод Матмуродов оиласи ҳам сайёр қабулда муаммосига ечим топди. Хонадон аъзоларининг моддий таъминоти етарли эмас, ишсизлик уларга ҳам соя солаётган эди. Бунинг устига жажжи қизчаси хасталикка чалинган, даволатишга эса имкони йўқ эди.

Сайёр қабул давомида фуқаро мутасаддилардан иш сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати депутат М.Яқубова томонидан эътиборга олиниб, муаммо жойида ҳал қилинди. Оила соҳиблари жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди, фарзандига эса Андижон тиббиёт институти клиникасига бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

Тадбиркор Олимжон Воҳидов “Марказ” маҳалласида яшайди. У трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган фаолиятини кенгайтириш учун туманда бўш турган бинолардан бирини “ноль” қийматда олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати ҳам жойида кўриб чиқилиб, туман ҳокимлиги мутасаддиси томонидан маҳалладаги фойдаланилмай турган бино инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” қийматда бериладиган бўлди.  

Шунингдек, сайёр қабул давомида аҳоли вакиллариннг томорқачилик ва ҳунармандчиликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти учун бизнес-лойиҳа тайёрлаш сингари масалаларига мутахассислар томонидан ижобий жавоблар қайтарилди.

Оқибатхон ЖАКБАРОВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Диёр Умиров, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутати2018-05-08 14:19:42

Бундай сайёр қабулларнинг ўтказилиши халқнинг бир неча йиллик ечилмаган муаммоларини ечишга катта туртки бўлади.


Baxtiyor Qo'ldoshev2018-05-08 09:39:49

Депутатлар фаол бўлса, партия имиджига ижобий таъсир қилади!


Ангор туман Кенгаши депутати М.Ярматов2018-05-07 12:04:57

ЎзЛиДеП депутатлари хамиша тадбиркорларни қўллаб қувватлаши зарур. Бунақанги тадбиркорларни доимо қўллаб қувватлашга тайёрмиз.


Акбар Алламов2018-05-07 10:59:26

Олимжон Воҳидовга ухшаган тадбиркорларни қуллаб шахар-туманларда бўш турган биноларни ҳалқ учун хизмат қилишга юналтириш керак.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-07 10:35:55

O’zLiDeP ташабуси билан жойларда сайёр қабуллар уюштирилиб аҳоли вакиллариннг томорқачилик, ҳунармандчилик, ўз бизнесини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти учун бизнес-лойиҳа тайёрлаш сингари масалаларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-05 11:15:58

хар бир депутат ўзи сайланган сайлов Округида мутассади ташкилотлар билан хамкорликда сайёр кабулларни мунтазам ташкил этишни режалаштириб олинса купрок натижаларга эришилади


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-05 11:10:57

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабуллар фукароларимизни муаммоларини хал этишда ижобий натижа кўрсатмоқда


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-05 11:10:54

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабуллар фукароларимизни муаммоларини хал этишда ижобий натижа кўрсатмоқда


БПТ раиси-Миржонова Ш.2018-05-04 22:30:09

Бизнинг туманимизда ҳам ушбу масала бўйича депутатлар томонидан барча коммунал хизмати рахбарлари, ИИБ, тадбирлар ўтказиб келмокда. Сайёр кабулларга фукароларнинг айникса уюшмаган ёшлар, хотин-кизлар муамоллар ўз жойга хал этилмоқда.


Янгиобод туман Кенгаши қошидаги туман ҳокимлиги БПТ2018-05-04 20:05:00

Партия томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда депутатлар ролини янада ошириш лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+