“Ҳовлидаги экинларнинг яшнаб туришида менинг ҳиссам бор”, дейди 90 ёшли Шафоат ая

17.05.2018, 14:42

“Ҳовлидаги экинларнинг яшнаб туришида менинг ҳиссам бор”, дейди 90 ёшли Шафоат ая

Тайлоқ тумани “Файзобод” маҳалласида ўз томорқасидан яхши даромад олиб, рўзғорини тўкин, турмушини обод қилаётган омилкорлар кўп. Шу ҳудудда яшовчи Эркин Раҳимов ҳам 35 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил этиб, баракали ҳосил олиб келаётган ишбилармонлардан бири.

Айни чоғда у раҳбарлик қилиб келаётган “Эркин Раҳимов бошлиқ фермер ҳўжалиги”да маккажўрининг истеъмолбоп нави етиштирилмоқда.

–Юртимиз бозорларида маккажўҳорининг бу навига талаб катта, уларни бозорга эрта чиқарсак, кўпроқ даромад кўрамиз, – дейди  Э.Раҳимов. –Шу боисдан бу экинни иссиқхонада етиштиришни йўлга қўйдик. Ҳозирда иссиқхонамизда 10 га яқин ёшлар меҳнат қилмоқда. Маккажўҳорининг ўзидан йилига 100 миллион сўмга яқин даромад қиламиз. Шукрки,  хонадонимиз обод, рўзғоримизда барака бор.

Тумандаги “Тепақишлоқ” маҳалласида яшовчи  Шафоат ая Норматова ҳам 8 сотихлик ерда деҳқончилик  қилиб, шу меҳнати ортидан катта рўзғорини обод этиб келмоқда. Ҳозирда онахоннинг томорқасида картошканинг янги навлари етиштирилмоқда. Оила вакиллари томорқасидан йилига 4-5 тонна  картошка олиб, 15 миллион сўм фойда кўришни мўлжаллаяпти.

– Ҳовлидаги экинларнинг яшнаб туришида менинг ҳиссам бор. Болаларимга  экин экинглар, чопиқ қилинглар, деб айтмасам қилишмайди, – дейди Шафоат ая. – O‘zLiDeP фаолларининг уйимизга келиб, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда иссиқхона ташкил этиш бўйича берган зарур кўрсатмалари ерга бўлган меҳримизни янада оширди. Келгусида ўз томорқамизда иссиқхона ташкил этиб, қўшимча даромад олиш учун рўзғоримиздан ортганини бозорга сотишни мақсад қилганмиз.

Таъкидлаш керак, энг чекка ҳудудларга кириб бораётган “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳудудда тадбиркорлар сафини янада кенгайтиришда яхши самара бермоқда. Лойиҳа доирасида партия фаоллари тумандаги 6 хонадонда бўлиб, хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар бердилар.

Шунингдек, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари лойиҳа доирасида   Оқдарё туманидаги  “Ўзбекистон” МФЙ даги “Болта” қишлоғида яшовчи  Ориф Даминов  хонадонида бўлдилар.

– Ҳар йили рўзғор учун зарур помидор, бодринг ёки бошқа резаворларни томорқамизда етиштирамиз, – дейди Ориф Даминов. –Бирорта маҳсулотни ҳам бозордан сотиб олмаймиз, ортганини сотамиз.

 Учрашувда партия фаоллари томонидан томорқачига фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, иссиқхона ташкил қилса, куз, қиш фаслларида ҳам қўшимча даромад топиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1888
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мирзоев Акмал Шарофиддинович2018-05-21 21:02:36

Томорка даромад манбаи


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-19 09:18:47

Xalqimizning qarisi bor uyning parisi bor degan naqli bor.Mana shunday otaxon va onaxonlarning hayot tajribasi -biz uchun maktab bo'lmog'i zarur.


Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:34:56

Партия фаоллари томонидан томорқачига фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, иссиқхона ташкил қилса, куз, қиш фаслларида ҳам қўшимча даромад топишидир.


З.Сапарова-Канликул тумани Канликул шахарча фукаролар йигини БПТ раиси2018-05-18 10:19:10

Хотин-қизларимиз уз уйини, хонодонини обод қилиш билан бирга томарқасидан ҳам унумли фойдаланиш буйича жуда катта ишларни амалга оширмоқда. O'zLiDePнинг «Томарқасида ўз тадбиркорлигини бошлаганларга кумокдош» лойиҳаси амалий ишларга туртки бўлди. Бизнинг маҳалламизда ҳам томарқасидан унумли фойдаланиб келаётган фуримиз жуда куп. Шундай хотин-қизларимиздан бири Б.Казақбаева партия тадбирида қатнашиб, фахрли ўринларни олишга эришди. Бу эса томарқадан унумли фойдаланиш учун бошқа маҳалладошларимизни ҳам қизиқтирмоқда.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 18:37:47

Томорқадан унумли фойдаланиш аҳолининг фаровон яшашини таъминлайди. Бу борада “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳудудларда тадбиркорларни кўпайтиришга катта ёрдам бермоқда


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи туман булими аппарат рахбари2018-05-17 17:38:54

Томорқадан унумли фойдаланиш буйича Шафоат аянинг тажрибасидан ва мехнат севарлигидан барчамиз урнак олишимиз керак .Онахонимиз умрлари ўзоқ булсин.


Малохат Рўзиева (Навоий шаҳар БПТ)2018-05-17 17:23:53

мен хам Норматова Шафоат аяга ўхшаб келажакда тадбиркорлик билан шуғулланиб етиштирган махсулотларимни четга експортини йўлга қўяман.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-17 17:20:57

Норматова Шафоат ая кўрсатилган ёрдамдан сўнг ўз ниятларига етсинлар. Президентимиз айтганларидек халқ бой бўлса-давлат ҳам бой бўлади. Норматова Шафоат аяга омад.


Мадина Бекматова ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-17 17:00:39

Партия ташаббуси билан ташкил этилган “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳудудда тадбиркорлар сафини янада кенгайтиришда яхши самара бермоқда.


Хазорасп Малика-Мохижон фермер хўжалиги раҳбари БПТ раиси А.Палванов 2018-05-17 16:59:07

Томорқа оила даромад манбаи томорқаси бор хар бир хонадан эгаси ўзи етиштираётган махсулотларни парваришлашса, одамни янада яхши яшаш учун харакат қилишга ундайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+