Наманганда 236 та БПТ раиси ўз лавозимини тарк этди

18.05.2018, 10:10

Наманганда 236 та БПТ раиси ўз лавозимини тарк этди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 мартидан 15 майига қадар O`zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Уларда таянч нуқталарнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилда қуйи бўғинлар олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ  натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, Наманган шаҳридаги “Наманганмехмаш” ОАЖ, Уйчи туманидаги “Шахноза Мастер Класс” ўқув маркази, Косонсой тумани “Чашмаи сафед” кўп тармоқли фермер хўжалигида фаолият юритаётган БПТда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ҳам кўтаринки руҳда ўтгани билан аҳамиятлидир.

–Ўтган йиғилишларда жами 23488 та партия аъзосидан 20087 нафари қатнашди, – дейди O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. – Ҳисобот-сайлов йиғилишлари давомида бошланғич партия ташкилотлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 14 та янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Энг муҳими, йиғилишлар давомида қуйи бўғин етакчиларининг 696 нафарига яна қайта ишонч билдирилди, ишончни оқламаган 236 та таянч нуқтага эса янги раислар сайланди.

Умуман, йиғилишлар давомида бошланғич партия ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш орқали қуйи бўғин фаолиятини жонлантириш, партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор берилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Наманган шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-29 14:26:46

Хисобот-сайлов даври БПТ учун йилдан йилга сархисоб бўлишидир,Бироқ бу сархисоб натижаси тахлил этилиб фаол БПТлар тақдирланиб борса мақсадга мувофиқ бўларди.


Сардор Исаев Янгиобод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-19 11:26:40

Янгиобод туманида ҳам 3 нафар болшлангич партия ташкилоти раислари ҳисобот-сайлов йиғилиши даврида ўз вазифасидан озод этилди. Уларнинг ўрнига сайланган янги БПТ раисларига БПТ жонлантириш ва самарали фаолият юритишлари учун туман Кенгаши ҳодимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 09:02:06

BPT lar partiyamizning tayanch bo'g'ini hisoblanadi. BPT lar faoliyatini jonlantirish borasida Uchquduq tumanida ham aniq va maqsadli ishlar amalga oshirilmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+