O‘zLiDeP кўмагида Тоҳиp Ҳурбоев ўз томорқасида лимонария ташкил этяпти

26.05.2018, 14:39

O‘zLiDeP кўмагида Тоҳиp Ҳурбоев ўз  томорқасида лимонария ташкил этяпти

Тоҳиp Ҳурбоев фидойи ўқитувчилардан. Пахтаобод туманининг “Нодирабегим” маҳалласида яшовчи муаллим ўз томорқасида лимонария ташкил қилиш ташаббуси билан O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашига мурожаат қилди.

Бошланғич партия ташкилотлари гуруҳи томонидан фуқаронинг ташаббуси тўла қувватланиб, унга барча амалий ёрдамлар берилди. Унга “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашилди. Айни чоғда хонадонда иссиқхона қурилиши якунланмоқда.

– Партиянинг бундай хайрли тадбирларидан мамнунмиз, – дейди иссиқхона эгаси. – Кўпдан бери ишдан ортмай бу истагимни амалга ошира олмаётгандим. O‘zLiDePнинг ёрдами билан банкдан 8 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, лимон етиштиришни йўлга қўяман.

Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги бўш турган, қаровсиз томорқаларга ҳам гувоҳ бўлдик. Хонадон соҳибларига бу борада тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарурий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сўх туман Навобот БПТ 2018-05-31 15:40:51

ЎзЛиДеП тамонидан аҳоли хонадонларга кириб уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланишлари учун керакли ёрдамларни бериб келаётганлиги, Навобот МФЙ да яшаётган одамларни партияга ишончи ортмоқда.


O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби А.Шобеков2018-05-29 12:35:58

Бундай иссиқхоналарнинг кўпайиши аҳоли даромадларининг ошиши ва бозорларнинг тўлишига хизмат қилади


Жиззах вилоят Мустақиллик МФЙ БПТ раиси Қ.Абдурахимов2018-05-28 16:09:43

Юртимизда ўз томорқасидан унумли фойдаланиш ва самародорлигини ошириш йўлида хар хил лойихалар мавжуд шу ўринда айтиш жойизки лимонария ташкил этиш халқимизни тадбиркорлика ўргатиш бунинг натижасида оилаларини модий ахволи яхшиланади.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-28 15:11:27

Худуддаги ахоли томорқаларида бундай лимонария ва иссиқхоналарни кўпайтирилишига кўмакдошмиз


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-28 10:38:39

Аҳоли томорқаларида бундай иссиқхоналарнинг кўпайтирилиши халқимизнинг фаровонлигин таминлайди.


Шовот туман кенгашидаги Хитой МФЙ БПТ 2018-05-28 10:05:21

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Кам таъминланган оилаларда томорқасига ишлов бериш, ўғит билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш шулар жумласидандир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 09:11:59

O‘zLiDeP кўмаги билан имтиёзли кредит асосида иссиқхона ташкил ушбу хонадон учун даромад манбаи ҳисобланади.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-28 04:00:12

БПТ аъзосини куллаб кувватлаш билан биргаликда уларнинг муаммоларига ижобий ечим топиб ку́маклашиш, электоратимизнинг парияга бу́лган ишончи янада ортади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+