Депутатлик сўровидан сўнг дарё устида пиёдалар учун кўприк қуриладиган бўлди

26.05.2018, 14:45

Депутатлик сўровидан сўнг дарё устида пиёдалар учун кўприк қуриладиган бўлди

Оқдарё туманидаги “Истиқлол” МФЙ қарашли “Оқсулот”, “Сарка”, “Қоратери” “Ҳайрбуви” қишлоқлари Қорадарё ёқасида жойлашган. Ушбу қишлоқларнинг қабристони эса дарёнинг нарги қирғоғида. Шу боис бу муаммо кўпдан бери ҳудуд аҳлини қийнаб келарди. Чунки маҳаллада бирор киши вафот этса, маҳаллий аҳоли майит кўтарган ҳолда дарёни кечиб ўтишга мажбур бўлади.

–Қабристонга  ўтиш учун кўпригимиз йўқ, – дейди “Истиқлол” МФЙ яшовчи Т.Исмоилов. – Бу муаммо  бизнинг энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади. Бир неча йилдан буён, йил - ўн икки ой ой таъзия бўлса, майитни дарёдан кечиб олиб ўтишга мажбурмиз, Тўғриси, қиш ойларида муздек сувдан кечиб ўтиб касал бўлиб қолган пайтларимиз ҳам бўлган. Баҳор пайтлари дарёда сув кўпайганда эса  кўкрагимизгача келадиган сувдан кечиб  ўтамиз.

Шу боис ҳудуд аҳли шу масалада O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўраган эди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Хўжаёров томонидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови ҳам юборилди. Лекин мазкур сўровга жавоб берилмагач, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан такрорий сўров йўлланди.

Унга асосан, туман ҳокимлиги 4 май куни жавоб хати йўллади. Хатда дарё устидан пиёдалар учун кўприк қуриш 2019 йил Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурига киритилиб, амалга оширилиши режалаштирилгани  маълум қилинган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1909
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илҳом Ботиров2018-05-30 22:54:23

Депутатларимиз фаолиятининг бир қиррасига сафдошларимизнинг эътиборидан хурсандмиз ва уларга миннатдорчилик билдирамиз. ЎзЛиДеП депутатлари оддий одамлар муаммоларини ҳал этиш орқали сайловчиларимиз ишончини оқлашдан чарчамасин. Раҳмат!


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши аъзоси Шухратов Ф2018-05-29 13:37:10

Всем известно депутаты посланники народа.Такие мероприятия должны служит только блогоустройство людей.Депутатам желаем успеха в их тяжёлом и очень блогородном работе.


Қурбонова Зебинисо 2018-05-28 16:55:47

Депутатларимиз муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриб ва ижобий натижаларга эришса шундагина халқимиз ишончини оқлаймиз ва бизга эргашувчилар сони янада кўпаяди


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-28 15:00:20

Депутатларимиз фаолиятини жонланишига янада ишонамиз.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-28 14:25:21

Барча вилоят, туман ва шахар Кенгаши депутаталарини мана шундай фаолликга чақириб қоламиз. Депуталик фаолиятини жонлантириш, сайловчилар олдида ўз маъсулиятларини ошириш лозим.


Усмонов Сардор2018-05-28 13:30:59

Савобли ишга қўл уришибди. Барака топишсин.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-28 12:35:02

Самаркандлик депутатларимизнинг куприк куришдек савобли ишларига омад тилаймиз. 2019 йил Давлат дастурига киритилганлиги катта бахт.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-28 10:39:48

Қорадарё ёқасида жойлашган “Оқсулот”, “Сарка”, “Қоратери” “Ҳайрбуви” қишлоқлари учун кўприк қурулишига эришишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзосининг юборган депутатлик сўрови катта ёрдам берди.


Андижон туман "Гулсум"ХИЧК бпт раиси Ш.Хожибеков2018-05-28 09:20:39

Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилаётган иўларга куч-кувват тилаймиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 09:16:12

Депутатларимиз муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриб ва ижобий натижаларга эришса шундагина халқимиз ишончини оқлаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+