O‘zLiDePнинг ШҲТ Форумидаги иштироки

28.05.2018, 19:08

O‘zLiDePнинг ШҲТ Форумидаги иштироки

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нуфузли ва минтақавий халқаро ташкилотлар қаторидан муносиб ўрин эгаллади ҳамда барқарор ривожланиш, тинчликни мустаҳкамлаш, бугунги таҳдид ва хавфларга қарши курашиш, минтақа ва глобал даражада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ташкилотнинг дастурий мақсад ва вазифаларига эришишнинг муҳим шарти бу турли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Ана шу мақсадда 2018 йил 26 май куни Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида ШҲТ сиёсий партияларининг биринчи Форуми бўлиб ўтди. Тадбирда қарийб 20 га давлатдан 30 дан зиёд сиёсий партияларнинг 200 нафарга яқин хитойлик ва хорижий вакиллари, шу жумладан, ШҲТ ҳамда кузатувчи мамлакатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар аъзолари иштирок этгани билан аҳамиятлидир.

Форумда таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида ШҲТга аъзо давлатлар янги халқаро муносабатлар шаклининг ёрқин намунаси сифатида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ишонч, тенглик, цивилизациялар ва маданиятлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш ҳамда умумий ривожланиш,  сиёсий, иқтисодий ва маданий маконда ҳар томонлама тараққиётга интилишга асосланган “Шанхай руҳи”га қатъий садоқатини намоён этди.

Хитойда сиёсий партиялар Форуми ўтказилиши ХХР ташқи очиқлик сиёсати, ташқи йўналтирилган сиёсатга ўтишнинг аксидир.  Ўтган асрнинг 70-йилларда Дэн Сяопин томонидан бошланган бутун хитой ислоҳотлар ва модернизация моделининг муҳим таркибий қисми булиб, очиқлик сиёсати Хитой иқтисодиёти жадал ривожланишига ва мамлакатни дунёдаги энг қудратли давлатлардан бирига айланишига олиб келди. ХХР Раиси Си Цзиньпин Хитойнинг иқтисодий глобаллашув жараёнларини қўллаб-қувватлашини намоён этиб, мамлакатнинг ташқи дунёга очиқлигини тизимли кенгайтириш сиёсатини давом эттирмоқда.

Форум ишида Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар делегацияси ҳам фаол иштирок этди. Унинг иштирокчилари тадбир юксак даражада ташкил этилганлигини эътироф этиб, ШҲТ давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, гуманитар ва транспорт соҳаларида алоқаларни ривожлантиришнинг самарали механизми эканлигини қайд этдилар. Бунда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўп қиррали бўлиб, стратегик ҳамкорлик даражаси изчил ошмоқда ва дўстлик, ўзаро ишонч тамойиллари икки мамлакат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари асосида жадал ривожланмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси иштирокчиларни мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган шунингдек, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бориши билан таништирди.

Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасида ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда партиялараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини қайд этдилар, шу жумладан, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо, инвестицион ва маданий алоқаларни жадаллаштириш, тадбиркорлар ўртасида бевосита мулоқотни ташкил этиш, ШҲТ мамлакатлари қадимий шаҳарларида сайёҳлар алмашувини ривожлантириш таъкидланди. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва бошқа тарихий шаҳарлар. Сиёсий партиялар ШҲТнинг барча давлатлари манфаатларига жавоб берадиган, устувор, минтақада асослантирилган иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича умумий вазифаларни ўз олдиларига қўйишлари мумкинлиги қайд этилди.

Шу боис ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган, мавжуд ва янги савдо йўлларини, 60 дан зиёд Марказий Осиё, Европа ва Африка мамлакатларини боғловчи транспорт ва иқтисодий йўлакларни такомиллаштириш, савдо муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашувчи “Бир макон – бир йўл” концепцияси қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Форум иши якунлари бўйича унинг иштирокчилари “Шанхай руҳи”ни янада ривожлантириш ва минтақада барқарор тинчликни таъминлаш муҳимлигини қайд этдилар. Сиёсий партиялар келгусида ҳам ШҲТ ягона тақдири ҳамжамиятини шакллантириш учун барча куч ва имконяитларини ишга солади, ушбу ташкилот доирасида кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун партиялараро ҳамкорликка интилади. Иштирокчилар ШҲТ сиёсий партиялар Форумига партиялараро алмашув ва ҳамкорлик учун қулай шароитларни шакллантириш механизми тусини бериш ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

Умуман олганда, мамлакатнинг сиёсий партиялари мазкур форумдаги фаолияти билан Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга оширишда, ШҲТ ва унинг тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш жараёнларида фаол қатнашишга интилишларини намоён этди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1960
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нуриддин Муродов2018-06-08 11:35:10

ХХР Раиси Си Цзиньпин Хитойнинг иқтисодий глобаллашув жараёнларини қўллаб-қувватлашини намоён этиб, мамлакатнинг ташқи дунёга очиқлигини тизимли кенгайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Форум ишида Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар делегацияси Қатори ЎзЛиДеП ҳам фаол иштирок этиб ШҲТ давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, илмий-техникавий ҳамкорликка ўзи ҳиссасини қўшаётганлиги Ўзбекистондаги энг йирик партиянинг ШҲТга аъзо давлатлар тадбиркорлари ва ЎзЛиДеП электоратининг келажакдаги ҳамкорлигида ҳам муҳим аҳамият касб этади. ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг 5-бўлими. Ташқи сиёсат соҳасидаги устивор вазифаларида айнан мана шундай ҳамкорлик масалалари назарда тутилгандир.


Илҳом Ботиров2018-05-30 22:45:15

Давлатларо ҳамкорликнинг партиялараро мулоқот ва ҳамкорлик имкониятлари яратилаётгани ва бу жараёнда мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч-ЎзЛиДеПнинг фаол иштироки барчамизга мамнуният бағишлайди. Ўзаро ишонч ва ҳамкорлик мунособатлари демократик жараёнларнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш фақат ва фақат ижтимоий фаолликни, тажриба алмашишни таъминлайди.


Илҳом Ботиров2018-05-30 22:45:14

Давлатларо ҳамкорликнинг партиялараро мулоқот ва ҳамкорлик имкониятлари яратилаётгани ва бу жараёнда мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч-ЎзЛиДеПнинг фаол иштироки барчамизга мамнуният бағишлайди. Ўзаро ишонч ва ҳамкорлик мунособатлари демократик жараёнларнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш фақат ва фақат ижтимоий фаолликни, тажриба алмашишни таъминлайди.


Пулатов Шавкатжон УзЛиДеп Учкуприк туман Кенгаши "Халк банки"БПТ раиси2018-05-30 10:04:16

Партиямизнинг ШХТ форумидаги иштироки бизга катта ғурур бағишлади. Ишонамизки Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо булган давлатлар билан хар томонлама хамкорлигимиз ривожланади ,натижада иктисодимиз янада гуллаб яшнайди.


Ходжаев Хусанжон Махмудович Учкуприк тумани партия фаоли2018-05-30 09:55:20

Партиямизнинг ШХТ форумидаги иштироки бизни жуда кувонтирди ва партиямизга булган ишончимизни янада кучайтирди.Давлатлараро сиёсий хамкорлигимизнинг мустахкамланиши албатта самарасини беради.


Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-05-29 21:40:47

Форумда сиесий партияларнинг иштирок этиши партиялараро хамкорлик учун кулай шаротдир


O‘zlidep Кумкургон туман "Янги шахар" МФЙ БПТ раиси З.Чориева2018-05-29 20:51:57

"Ташкилотнинг дастурий мақсад ва вазифаларига эришишнинг муҳим шарти бу турли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Ана шу мақсадда 2018 йил 26 май куни Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида ШҲТ сиёсий партияларининг биринчи Форуми бўлиб ўтди. Тадбирда қарийб 20 га давлатдан 30 дан зиёд сиёсий партияларнинг 200 нафарга яқин хитойлик ва хорижий вакиллари, шу жумладан, ШҲТ ҳамда кузатувчи мамлакатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар аъзолари иштирок этгани билан аҳамиятлидир." Бу жудаям кувонарли холат...


Юлдашева Саодат O'zLiDeP Пискент туман Кенгаши фаоли2018-05-29 18:27:23

Сиёсий партиялар мазкур форумдаги фаолияти билан Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга оширишда мухим ва керакли қадамлардан бирини қўйди деб хисоблайман. Ушбу форум мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб беришига ишонамиз!


Гўзал Қодирова O'zLiDeP Пискент туман Кенгаши депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-05-29 18:23:00

2018 йил 26 май куни Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида ШҲТ сиёсий партияларининг биринчи Форуми бўлиб ўтганлиги бизнинг партияга бўлган ишончимизни янада кучайтирди. Ишонаманки, ушбу форум мамлакатимиз хаётида янги даврни бошлаб беради ва юртимиз тараққиётига муносиб хиссасини қўшади.


O‘zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши "Ситорохон" фермер ҳўжалиги БПТ раиси А.Рашидов2018-05-29 18:04:22

Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасида ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда партиялараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишидир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+