Ота-оналарнинг илтимосига кўра O‘zLiDeP депутати фоторадар ўрнатиш бўйича сўров юборди ва масала ижобий ҳал этилди

28.05.2018, 17:01

Ота-оналарнинг илтимосига кўра O‘zLiDeP депутати фоторадар ўрнатиш бўйича сўров юборди ва масала ижобий ҳал этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда изоҳ қолдирди. “Янгийўллик ота-оналарнинг илтимосига кўра, Тошкент вилояти ИИБ раҳбариятига киритган мурожаат сўровимиз амалда ўз ечимини топиб Тошкент - Чиноз автомобиль йўналишида (М39) Янгийўл тумани ҳудудида яна битта автомобил тезлигини назорат қилувчи замонавий янги фоторадар ўрнатилди. Депутат сифатида кўпчилик номидан билдирган сўровга ўз вақтида ижобий ёндошиб ҳал этишга кўмак берган вилоят ИИБ бошлиғи, Янгийўл тумани бўйича сектор бошлиғига янгийўлликлар номидан ташаккур билдираман. Президентимизнинг секторлар бўйича ташаббусининг амалдаги яна бир самарасини кўряпмиз. Жойларда тизимли масалалар кўп. Энди болалар бемалол пиёдалар йўлагидан ўтиб мактабга қатнашлари мумкин”, - деб ёзади депутат.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилдора Вафоева Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-29 15:48:58

Депутат ҳуқуқларидан бири депутатлик сўрови юборишдир. Барча депутатларимиз ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб аҳолининг қийнаб келаётган муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан амалий иш олиб бориши таҳсинга лойиқдир


Анвар Шермуратов2018-05-29 10:36:52

Ассалому алайкум! Олмазор туман депутатлар Кенгаши раиси ўринбосари, O‘zLilDeP депутати. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда фуқароларнинг ўринли мурожаатлари, айниқса халқ ноиблари-депутатларимизнинг сўровномаси, мурожаатини тезкор ва ўз вақтида тегишли мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилиши давлатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, сўз ва иш бирлигидан, демократик тамойиллар асосида барча соҳаларда ишларимиз ривож топиб бораётганлигидан далолат беради. Умуман олганда депутатларимиз ҳар доим ҳушёр, зукко, зийрак, топқир ва ҳозиржавоб бўлишларини бугунги кунимиз, турмуш тарзимиз талаб этяпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевни қатор масалалар юзасидан аниқ ва асосли таклифлар, сўровлар билан чиқишлари барчамизга далда бўляпти, ҳамда илк фаолиятини бошлаган депутатларга "мастер класс" сабоқ бўляпти десам менимча муболаға бўлмайди.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаш аппарат рахбари2018-05-29 09:18:38

Президентимизнинг секторлар бўйича ташаббусининг амалдаги яна бир самарасини кўряпмиз. Яқин кунларда барча туман (шахар) ларда бундай мосламалар ишга туширилиши. Депутатнинг фаоллиги ва халкнинг ишончида бу́лиши деб биламан


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-29 03:31:09

Депутатнинг фаоллиги ва халкнинг ишончида бу́лиши, у́з навбатида вазифасини сидкидилдан бажариши, муаммолар ечими юзасидан жонкуярлиги таксинга лойик.


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши аъзоси Шомансуров Миржалол2018-05-28 21:52:03

Депутатлик суровномасига булган ижобий ёндошиш туфайли йул харакатини жойларда тартибга солиниши одамларни хафсизлигини таъминланишига асос булади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-28 19:43:48

Депутатлик сўровларининг ижобий ҳал бўлаётганлиги- депутатларимизнинг самарали фаолиятидан далолат беради


O‘zlidep Кумкургон туман Кенгаши ижрочи котиби Жахонгир Абсаматов2018-05-28 18:25:10

Bu juda quvonarli yangilik maktab o‘quvchilari bilan sodir bo‘ladigan avto halokatlarni oldini olishimizga yordam beradi deb o‘ylayman.


Б.Саидолимов Хўжаобод туман Кенгаши аппарат рахбари.2018-05-28 17:36:21

Тошкент шахридаги чоррахаларда ўрнатилган видеокузатув камералари Андижонда хам 1 июндан фаолиятини бошлаши хакида ОАВларида айтилмоқда. янги йўл туманидаги ташаббусни кўллаб қувватлаган холда барча чорраха ва йўлларда кузатув камералари ўрнатилса, хайдовчилар онгли равишда йўл харакати коидаларига риоя қилган бўлар эди. Умид қиламиз яқин кунларда барча туманларда бундай мосламалар ишга туширилади.


М.Мелибаев Қува тумани "Махаматсоли Мелибаев" Ф.Х БПТ раиси, вилоят Кенгаши депутати 2018-05-28 17:15:39

Фуқароларимизнинг хаётини хавфсизлигини таъмилашда ҳар биримиз бирдек маъсулмиз бу ҳайрли ишдан хурсандмиз


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 17:12:00

O’zLiDeP депутати Расул Кушербаевнинг мурожаат сўровимизга асосан Тошкент - Чиноз автомобиль йўналишида (М39) Янгийўл тумани ҳудудида яна битта автомобил тезлигини назорат қилувчи замонавий янги фоторадар ўрнатилганлигида бунда фуқароларимиз ҳавфсизлиги таъминланганини кўришимиз мумкин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+