O‘zLiDeP фаоли кўмагида Бекободда хусусий боғча очилди (фото)

29.05.2018, 15:39

O‘zLiDeP фаоли кўмагида Бекободда хусусий боғча очилди (фото)

Бекободлик Уғулой Мирзамуротова “Зулфия-Бону-Чевар” хусусий корхона раҳбари. Айни чоғда у раҳбарлик қилиб келаётган корхонада 15 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Лекин тиниб-тинчимас бу тадбиркор аёл фаолиятини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўрни очиш ниятида.    

Шу мақсадда у O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги “Жомий” МФЙда жойлашган 9 МТМ биносини “ноль” қийматда харид қилиб, хусусий корхона даромадидан тушган 150 млн. сўм эвазига мазкур муассасани  қайтадан таъмирлади.

– Янги барпо этилган хусусий МТМда 10 та янги иш ўрни яратилди, – дейди тадбиркор. – Шу билан бирга, бу ерда 30 нафардан ортиқ болажонлар тарбияланмоқда. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун эса ўзбек, рус ва инглиз тиллари, гимнастика, рақс, шашка, расм чизиш тўгараклари ташкил этилган. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Тижорат банкидан 300 млн. сўм кредит олиб, МТМни янги замонавий ўйинчоқлар, ўқув қуроллари билан таъминламоқчимиз.

А.ТУЙЧИЕВ, 

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олтинкўл туман кенгаши Ижрочи котиб Б.Тўхтасинов2018-05-31 08:47:05

Бу каби янги таьлим масканлари МТМ ларнинг очилиши келажак пойдеворлари бўлмиш ёш авлоднинг янада билимли бўлиб ўсишини таьминлайди.ЎзЛиДеП фаолларига ОМАД ёр бўлсин.


Yangibozor tuman kengashi a'zosi Sh. Örazmetova2018-05-30 16:53:28

Bugungi kunlari imkoniyatlardan oqilona foydalanayotgan tadbirkorimizga omad.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-29 18:59:46

ЎзЛиДеП фаолларимизнинг бажараётган ишлари таҳсинга лойиқ. ЎзЛиДеП фаоллигига барчани чорлаймиз!


Хива туман Кенгаши депутати, 2-сон МТМ раҳбари С.Рузметова2018-05-29 17:40:34

Уғулой Мирзамуротовага партия депутати сифатида болажонларга таълим беришдек муқаддас вазифани олдига қўйган эканлар, ушбу эзгу ишларига ривож ва соғлиқ-саломатлик тилаб қоламан.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-29 16:31:03

Болажонларга ҳурсандчилик улашган ва уларга шу каби шарт-шароит яратишган O‘zLiDeP фаолларимизга миннатдорчилик билдирамиз.


Рахманова Дилрабо - O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-05-29 16:09:03

Бекободлик Уғулой Мирзамуротованинг ишларига улкан зафарлар тилаган холда муборакбод этаман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+