Сарвиноз Озодова помидордан йилига беш марта ҳосил олиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқди

31.05.2018, 16:09

Сарвиноз Озодова помидордан йилига беш марта ҳосил олиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда 46 нафар иқтидорли ёшлар ўзларининг ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизмати, экологияни сақлаш, миллий ҳунармандчиликни замонавийлаштириш борасидаги саксонга яқин ижодий ишлари ва инновацион ғоялари билан иштирок этди.

Ғузор Нефть ва газ саноати коллежи ўқувчиси Сарвиноз Озодованинг помидордан йилига беш марта ҳосил олиш борасидаги инновацион ишланмаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

–Мен ишлаб чиққан лойиҳада сомон ҳандақда 2 ой ивитилиб, чиритилади ва  қопларга солиниб, унга помидор ва бодринг экилади, – дейди ёш ихтирочи. – Қарабсизки, маҳсулот 35 кунда тайёр бўлади. Энг муҳими, бундай усулда экилган помидор кўчатлари бугунги кунда вилоятимизда кўп тарқалган занг ва қурт касаллигига чалинмайди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдирланди.    

  O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Китоб туман Кенгаши депутати Алишер Темиров2018-06-05 17:42:16

Ўйлайманки "Ёш инновациячи" кўрик-танлови янгидан-янги иновацион ғолар яралиши учун ёшларнинг орзуларини рўёбга чиқишида хизмат қилади. Бу каби ёшларга омад тилайман.


Олтибоев Ўрол Партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-01 10:58:06

Истиқболли тажриба бўлса уни оммалаштириш лозим.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:23:00

Сарвиноз Озодованинг помидордан йилига беш марта ҳосил олиш борасидаги инновацион ишланмаси бизда катта қизиқиш уйғотди


Жовлиев Улуғбек Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-06-01 08:26:24

Партиямизнинг фаол ёшларини танловнинг бундан кейинги Республика босқида кейнги ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламан...


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-05-31 22:10:59

Ushbu loyiha amalga oshirilib, ko‘tilgan natijani bersa, bu juda katta yangilik bo‘lar edi.Ushbu loyihani tezroq amalda sinab ko‘rish tarafdoriman.Yosh ixtirochimizga omad tilab qolamiz.


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-05-31 18:01:29

Ёшлармиз мустақил фикрлаш ва иннавацион ғоялар ижодкорлигида жуда илғор. Вилоятларимизда ташкил этилаётган бу лойиҳаларда ёшларнинг нақадар фаоллигини кузатиб бормоқдаман. Ўйлайманки Республика босқичи ниҳоятда қизиқарли ва мазмунли самарали ўтади


М.Насруллаев -Ўзлидеп Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-31 17:43:45

Ёшларимиз бундай иннавацион лойихалари билан улкан ютуқларга эришади. Иштирокчиларга омад.


Абдумалик Номозов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси2018-05-31 17:40:42

Ёшларга бўлган эътибор келажагимизга бўлган эътибордир. Партия томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг ташкил этилиши ёшларни фан-техникага бўлган қизиқишини янада оширади албатта.Вилоят босқичида ғолиб чиқганлар Республика босқичига йўлланма олдилар. Уларни қўллаб-қувватлаймиз.


Бахром Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-05-31 17:38:43

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилгани ва ёшларнинг ихтироларини муносиб рағбатлантириш ишлари олиб борилгани қувонарли хол, албатта. Кўрик-танловнинг Республика босқичида ёшларга омад тилаймиз!


Қамаши туманидаги Гулшода Газиева "Файёза Дилмуродовна" хк БПТ раиси2018-05-31 17:37:00

"Ёш инновациячи" кўрик-танловини ўтказилиши ёшларимизни янги ихтиролар қилишга ундамоқда. Вилоятимизда жуда ҳам замонавий ёш ихтирочиларимиз кўп, бу лойиха орқали уларни партиямиз сафига жалб этиб келажакда партия депутатликка замонавий етук кадрларни номзод сифатида курсата олади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+