O‘zLiDeP депутатлари компьютерларсиз информатика дарслари ўтилаётган мактаб муаммоси билан шуғулланади

31.05.2018, 17:40

O‘zLiDeP депутатлари компьютерларсиз информатика дарслари ўтилаётган мактаб муаммоси билан шуғулланади

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Қўштепа туманидаги  “Ўқчи” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман Сувоқава, Электр таъминоти корхонаси, Йўл хўжалиги, Бандликка кўмаклашиш маркази, “Агробанк” АТ банки, АТ “Халқ банки” вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида газ таъминоти, электр, қишлоқлардаги коммунал ва уй-жой масалалари, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ҳамда бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда “Ўқчи” МФЙда яшовчи Гулбаҳор Сўфиева мурожаати ижобий ҳал этилди. У мутасаддилардан руҳий касал бўлган турмуш ўртоғига ногиронлик нафақасини тайинлашни сўради. Туман ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фуқаро мурожаатини ўргангач, Нурмуҳаммад Юлдошевга қонунда белгиланган тартибда нафақа тайинланадиган бўлди.  

Қабулда шунингдек, ҳудуд аҳолиси номидан сўз олган Мамлакат Жўраева 27-сонли умумтаълим мактаби узоқ йиллар давомида таъмирланмагани, ўқувчилар 1958 йиллардаги яроқсиз аҳволга келиб қолган парталарда таълим-тарбия олаётганидан шикоят қилди. Мактабда информатика дарслари компютерларсиз ўтилиши, кимё, физика фанлари хеч қандай лаборатория хоналарисиз олиб борилишини куюниб гапирди. Ушбу мурожаат ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан келиб тушган 10 дан ортиқ муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

Ш. ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1749
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиов.O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-04 11:35:07

Мактабда информатика дарслари компютерларсиз ўтилиши, кимё, физика фанлари хеч қандай лаборатория хоналарисиз олиб борилишини бу жуда аянчли ҳолат. Ушбу мурожаат O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинган экан, биз ишни охирига етказишлари учун партиядошларимизга куч-ғайрат тилаймиз.Зеро,бугунги авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиши бизнинг саъй- ҳаракатларимизга боғлиқ.


Шамшод Жафаров 2018-06-01 16:01:03

Ўз ечимини кўтиб турган қатор муаммолар бор.Шу қатори таьлим соҳасида хам аста -секин ҳал қилиноётганидан жуда хурсандмиз.


Томди тумани 12-сонли мусиқа мактаби МФЙ-2 БПТ раиси Е.Тангатаров2018-06-01 12:15:04

Мамлакатимизнинг ривожланиши янги босқичга кўтарилаётган бир вақтда, таълим тарбияга бўлган эътиборнинг нақадар юқорилигига қарамасдан, юртимизнинг чекка ҳудудларида бундай мактабларнинг борлиги ачинарли ҳолдир. Мактабда информатика дарслари компютерларсиз ўтилиши, кимё, физика фанлари хеч қандай лаборатория хоналарисиз олиб борилишини, бартараф этиб, раҳбарларни озгина бўлсада ўз ишига виждонан ёндашишига O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан ўрнатилган назорат туртки бўлса ажаб эмас. Депутатларимиздан ушбу муаммо юзасидан янгилик кўтиб қоламиз.


Томди тумани агроиқтисодиёт касб-хунар коллежи БПТ раиси И.Тулепова2018-06-01 11:57:49

айёр қабуллар чекка худудларда кўпроқ ташкил этилиб борилса, худуддаги ахолини қинаб келаётган муаммоларни хал этишга депутатларимиз қолидан келганича ёрдам беради деб уйлайман. Шунингдек, юртимиз ва халқимизнинг фаровонлигини ошиб боришига катта хизмат қилади.


Шовот туман Кенгаши ходими2018-06-01 10:59:35

Ташкил қилинаётган сайёр қабуллар давомида ҳал қилинаётган муаммолардан халқнинг розилиги, партияга бўлган ишончи ортиб бормоқда.


П.Бўриев O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши Мафкурави. тарғибот-ташвиқот бўйича раис ўринбосари.2018-06-01 09:44:16

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан келиб тушган муаммоларни ижобий ҳал этишимиз лозиХозирги кунда мамлакатимизнинг шиддат билан ривожланиб бораётганлигига хаммамиз гувох бўлиб турибмиз. Мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан хар бир сохада ислохотлар олиб борилмоқда. Лекин шунга қарамай чекка худудларда бу каби қолоқ мактабларнинг хали хам мавжудлиги ачинарли хол албатта. Жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб, бу каби холатларнинг депутатларимиз томонидан назоратга олинганлиги келажакда ўзининг самарали натижасини беради деган умиддамиз. Партиямиз фаоллари чарчаманг ишларизга ривож!


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-01 09:22:39

Сайёр қабуллар жойларда кўпроқ ташкил этилиб борилса, жойлардаги муаммоли масалалар ечилиб боради. Бу амалий ишларни фаоллаштириш керак. Аҳолини дардини эшитиб уларга ёрдам бериш катта савоб ишдир. Шунингдек, юртимиз ва халқимизнинг фаровонлигини ошиб боришига катта хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:16:28

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан келиб тушган муаммоларни ижобий ҳал этишимиз лозим


Х.Абидова Қува туман Кенгаши депутати "Раста" БПТ раиси 2018-06-01 08:37:58

Халқимизни ичига кириб бориб муаммоларини жойида ўрганиб ҳал этмас эканмиз биз халққа беписандлик қилганимиз шу, шунинг учун халқ ноиби бўлиб сайланган инсон халқ ишончини оқлаш лозим.


И.Умирзақов Қува тумани "Акбаробод" ҚФЙ БПТ раиси туман Кенгаши депутати2018-06-01 08:35:04

Депутатларимизни халқ бирон бир корига яраши бу халқни рози қилди деганидир, эртага халқ олдида юзи ёруғ бўлади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+