“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичида 36 нафар йигит-қиз қатнашди (+видео)

01.06.2018, 16:14

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичида 36 нафар йигит-қиз қатнашди  (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда ғолиб ва совриндорларни аниқлашда номзодларнинг ўқишдаги муваффақияти, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганликларига қаратилди.

–Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 300 нафардан ортиқ ёшлар   иштирок этди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. –Танловнинг вилоят босқичида эса туман (шаҳар) босқиларида ғолибликни қўлга киритган 36 нафар ёш ихтирочилар ўзининг 40 га яқин лойиҳалари билан қатнашди. Айтиш жоиз, бу каби танловлар иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ёш инновациячиларни янги-янги ғоялар, кашфиётлар сари ундайди.

Танловда шунингдек, “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Танлов ғолиблари O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-06-04 09:25:57

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичлари барча ҳудудларда самарали ташкил этилаётгани ушбу танловга ниҳоятда қизиқиш юқори бўлаётганидан далолат. Ёш иқтидор эгаларини қўллаб қувватлашга қаратилган ушбу танлов Республика босқичида муносибларни албатта тақдирлайди.


Иброхим Саттаров2018-06-03 20:52:50

Вилоят боскичи голибларига Республика боскичида омад тилайман. Курик-танлов ёшларнинг иктидор ва истеъдодларини янада кенгрок намойиш этишларида якиндан ёрдам бермокда.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-03 08:53:19

Yoshlarning bu loyihaga qiziqishi juda katta.Boshqa loyihalarga nisbatan juda tez ommalashdi.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:49:03

Ғолибларга Республика босқичида омад ёр бўлсин!


Хилола Отахонова2018-06-01 21:26:51

Курик - танловнинг Республика боскичига йул олган "ёш инновациячи"ларимизга омад ва зафар тилаймиз.


А.Турсунбоева - Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-06-01 17:37:35

Иннавациячи ёшларимизга омад тилаймиз.


М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-01 17:12:25

Республика босқичида ҳамма ёшларимизга омад тилаб қоламан


O'zLiDeP Нукус туман Кенгаши ижрочи котиби Куўаныш Исмайлов2018-06-01 16:52:02

"Ёш инновациячи" курик танлови иктидорли ёшларни топиш ва уларнинг истьтедодларини ривожлантиришга ёрдам беради.


Гаффоржон Расулов2018-06-01 16:26:06

Курик - танловнинг Республика боскичида хам Наманганлик "ёш инновациячи"ларга омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+