Бухорода 30 нафар ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

04.06.2018, 17:42

Бухорода 30 нафар ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Партия – менинг тақдиримда!” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни танлаш, шу билан бирга тегишли ловозимларга тавсия этиш асосий мақсад қилиб олинди.

–Нуфузли олий таълим муассасалари билан партия ўртасида доимий алоқани йўлга қўйиш зарур, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Азиз Хакимов. – Чунки, ҳудудларда ҳозирда кадрларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Шу боис ҳам олий ўқув юртлари битирувчиларидан ҳозирги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш асосий вазифаларимиз қаторидан жой олмоқда. Бугунги тадбир давомида ҳам 30 нафар малакали кадрларни партия кадрлар захирасига олдик. Келгусида ҳам бу каби лойиҳаларни мунтазам амалга ошириш, олий таълим муассасалари битирувчиларини ўз салоҳиятига мос равишда ишга жойлаштириш ҳам назарда тутилган.

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида бу каби тадбирлар Бухоро давлат университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали ҳамда Бухоро муҳандислик ва техналогия институтларида ҳам кўтарингки руҳда бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Т.Жумаев O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши раис ўринбосари2018-06-08 08:11:32

Яхши ўйланган лойиҳа Олий ўқув юртларини тугатаётган ёшлар қўрқмасдан, иккиланмасдан ишга киришга тайёр бўлишади. Чунки “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси орқали анча илмга, билимга эга бўлиб олишади, хаттоки билимга чанқоқ, изланувчан ёшларни раҳбарлик лавозимига ҳам тавсия қилинади.

Мухаммад Мавлянов2018-06-05 16:21:26

Биз доимо ёшларни куллаб кувватлашимиз керак, уларга тугри йулни курсатиш хар биримизни бурчимиз. "Янги авлод кадрлари" лойихаси партиямиз учун жуда фойдали.

М.Мавлянов2018-06-05 16:17:15

Биз ёшларни доимо куллаб кувватлашимиз керак, чунки келажак ёшларники.

Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-05 12:58:44

Yosh kadrlarga e'tibor , kelajakka e'tibor.Biz bu yoshlarni partiyamiz loyihalari ba tadbirlarida faol qatnashishlarini ta'minlab berishimiz kerak.

Гулмира Амирова СТМ рахбари2018-06-05 12:04:02

Партия вилоят Кенгаши томонидан янги "Янги авлод кадрлари" лойиҳасини ўтказилиши натижасида кадрлар танлашга эришилганлиги катта мувоффақият. Бундай ишларни оммалаштириш лозим. Вилоятлар кесмида.

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-05 11:01:23

Партия вилоят Кенгаши томонидан янги "Янги авлод кадрлари" лойиҳасини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди. Вилоятдаги 3 та олий ўқув юрти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар тузилди. Ўтказилган тадбирларда лойиҳа иштирокчилари фаол қатнашдилар, улардан муваффақиятли қатнашганлар партиянинг амалдаги ва истиқболдаги захирасига киритилди. Эндиги вазифамиз ушбу ёш кадрлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг стажировкасини ташкил қилиш, партиявий фаолиятга фаол жалб қилишдан иборат. Вилоят Кенгаши янги ўқув йилидан олий ўқув юртларида ҳар чоракда 2 соатлик курсларни ўтказишни, партиявий фаолият билан талабаларни таништириб боришни режалаштирмоқда. Лойиҳа албатта самара беради.

Усмонов Сардор2018-06-05 09:31:19

Ёшларимизнинг O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги ёшларимизга бўлган эътибордир.

Б.Саидолимов Хўжаобод туман аппарат рахбари2018-06-05 09:22:43

Биз хохлаймизми, йўқми келажак ёшларники. Агар хозирдан ёшларни тайёрлаб борилмаса, мамлакат келажагига хиёнат килган бўламиз.

Акбар Алламов2018-06-05 09:14:43

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партиямизга керакли бўлган иқтидорли ёш йигит-қизларимизни захираси шакллантирилади.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+